Бишкек: «Гелендваген» бошқарган 7-синфнинг ўқувчиси икки машина билан тўқнашиб, дўконни урди

456

«Гелендваген» икки автомашина билан тўқнашиб, Чуй ва Гоголь кўчаларининг кесилишидаги растани урди. Автомашина рулида 7-синф ўқувчиси бўлган. Жабрланганлар йўқ.

Йўл ҳалокати 19-декабрда Чуй ва Гоголь кўчаларининг кесилишида тахминан тушга яқин бўлган. Машина рулида воқеа жойга яқин жойлашган №12 гимназиянинг 7-синф ўқувчиси бўлган.

Воқеа гувоҳининг айтишича, «Гелендваген» Чуй проспекти билан келаётиб Сүйумбаев (аввалги Карпинский) кўчасининг кесилишида машина билан тўқнашган.

Воқеа бўлган жойдаги гувоҳнинг сурати

Бир оз жилгандан кейин йўл танламасдаги мактаб ўқувчиси бошқа машинани урган, бироқ бу Гоголь кўчаси билан Чуй проспекти кесилишида бўлган.

Натижада ўсмир машина бошқаролмай қолиб, кесилишга яқин жойлашган йўл четидаги газета-журналлар сотилувчи дўконга урилган. Жабрланганлар йўқ.

Ўқувчи милиция бўлимига етказилди. Гувоҳнинг айтишича, мактаб ўқувчисининг отаси у онасининг машинасини ўғирлаб кетганини билдирган.

Ҳозирда воқеа бўлган тезкор гуруҳ иш олиб бормоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича бош бошқармасининг матбуот хизматидан ҳозирча изоҳ беришмаган.

Муаллиф: Нигина Мамадалиева