ДМБФ: «Идеал хаус»ни сотишда қоидабузарлик бўлмаган

523

Давлат мулкни бошқариш бўйича фонд (ДМБФ) раҳбари Дүйшонбек Зилалиев билдиришича, «Идеал хаус» коттеж комплексини сотишда қоида бузишлар бўлмаган. Унинг айтишича, сотув «очиқ-ойдин ўтган».

Зилалиев 19-декабрда билдиришича, 48 коттежни сотишда қоида бузишлар бўлмаган, сотув жараёни «очиқ-ойдин бўлган».

ДМБФнинг раҳбари комплексни сотиш бўйича иш тўққиз марта олиб борилиб, охири объектни «ВостокТехКомплект» компанияси 142 млн сомга сотиб олган.

«Мен ДМБФ ходимлари томонидан қоида бузишлар бўлмаган деб ўйлайман. Ким ошди савдоси тўққиз марта ўтиб, тўққизинчисида амалга ошди, бу ўзини-ўзи айтиб турибди», — деди Зилалиев.

Зилалиевнинг ёрдамчиси Бакит Мураталиев тергов «Идеал хаус»нинг сотилиши билан боғлиқ ҳужжатларни текшираётганини қўшимча қилди.

«Нарҳни мустақил компания берган. […] Аукционни биргина ДМБФнинг ходимларидан иборат эмас, бошқа муассасаларнинг ведомстволар аро комиссия қараган», — деб билдирди Мураталиев.

ДМБФ сентябрнинг охирида 48 уйдан иборат коттеж шаҳарчани 142 млн сомга сотган.

Ўша вақтда ДМБФнинг раҳбари бўлган Болсунбек Казаков шаҳарнинг дастлабки баҳоси 242 млн сомни ташкил қилганини билдирган, бироқ шаҳарни тўққиз марта сотувга қўйишгандан сўнг унинг баҳоси пастлаб кетган.

«Комплекснинг баҳоси айрим одамларнинг манфаати учун қалбаки йўл билан пасайтирилган. Объектлар қонунийлик ва бошқа шартларни ҳисобга олиш билан энг юқори нарҳ таклиф қилинганга сотилди», — деб билдирган Казаков.

«Идеал хаус»нинг сотилиши бўйича текширув

«Идеал хаус» коттеж мажмуаси Бишкекдаги «Ала-Арча» резиденциясидан узоқ бўлмаган ерда жойлашган. Уни 2008-йили қура бошлашган. Аввалига комплекс қулатилган президент Курманбек Бакиев ва унинг атрофидагилар учун қурилган. 2010-йилдаги инқилобдан кейин коттеж шаҳарчани миллийлаштириб, сўнгра сотувга чиқаришган.

Мустақил журналист Элнура Алканова октябрь ва ноябрь ойларида давлат мулкни бошқариш бўйича фонди (ДМБФ) томонидан «Идеал хаус» хашаматли шаҳарчадаги 48 уйнинг сотилиши бўйича икки бўлимдан иборат текширувини эълон қилган. У сотиб олувчи «БТА Банк»нинг директорлар кенгаши бошқармасининг раиси Темир Рискулов бўлган деб тасдиқлаган.

Журналист Рискуловни премьер-министр Сапар Исаков билан боғлаган. Текширувга кўра, Исаков билан Рискулов бирга ўқиган.

Ҳукумат 19-декабрда Алканова билан «Фергана» нашридан Сапар Исаковнинг «Идеал хаус»нинг сотилишига алоқадорлигини инкор қилишни талаб қилган. Ҳукуматдагилар Алканова ўз текширувида келтирган сабаблар «ҳақиқатга мос эмас» деб ҳисоблайди.

Бош прокуратура 18-октябрда Исаков билан Рискулов мактаб йилларида «умуман бирга ўқиб ёки учрашмаган» деган билдирув билан Алканованинг текширувидаги маълумотларни инкор қилган.

Шунингдек бош прокуратура «давлат назорат органининг хизмат ходимлари томонидан ноқонуний текширув олиб бориш» ва «Хусусийлаштиришни амалга оширишда лавозимни суистеъмол қилиш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғаган.

Жиноий иш ҳашаматли уйлар шаҳарчасининг реал бозор баҳосини ва давлатга келтирилган зарар миқдорини аниқлаш учун қўзғалган. Бундан ташқари бош прокуратура ДМБФ етакчилигининг балки нарҳни туширишга бўлган алоқасига айбдор ёки айбдор эмаслигини аниқлайди.

Алканованинг текширувидан кейин «БТА Банк» раҳбарияти иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизматидан журналистга нисбатан жиноий иш қўзғашни илтимос қилган. Банкнинг директори Дмитрий Бодров Алканова банк ва тижорий сирни тарқатмаслик бўйича қонунни бузди деб ҳисоблайди.

Алканованинг ўзи текширувда Исаков билан Рискуловнинг алоқасини ва ҳукумат раҳбарининг «Идеал хаус»нинг сотилишида иштироки борлигини исботлаганман деб ҳисоблайди.

У бош прокуратуранинг инкорини катта роль ўйнамаган нарсалардан «жамоатчиликдан эътиборидан қочиш ҳаракати» деб атади.

Алканова «БТА Банк» етакчилиги ва унга қарши жиноий иш қўзғашни талаб қилиш билан текширувдаги ҳужжатларнинг тўғрилигини исботлади деб ҳисоблайди.

Муаллиф: Рустам Халимов