Ҳукумат журналист Алканова ва «Фергана»дан Исақовнинг «Идеал хаус» билан алоқасига раддия талаб қилмоқда

463

Ҳукумат мустақил журналист Элнура Алканова билан «Фергана» нашридан раддия ва жамоатчилик олдида кечирим сўрашни талаб қилди. Алканова «Фергана» нашрига премьер-министр Сапар Исаковнинг «Идеал хаус» шохона уйлар шаҳарчасини сотилишига алоқадорлиги бўйича икки қисмдан иборат текширувни эълон қилган.

Ҳукуматнинг матбуот хизмати Алканова ўз текширувида келтирган сабаблар «ҳақиқатга мос эмас» деб ҳисоблайди.

«Ҳукуматнинг жамоатчилик билан алоқа бўлими Фергана.ру нашри ва унинг мухбири Элнура Алканова томондан КР премьер-министри Сапар Исаковнинг ва унинг атрофидаги мазкур хулосага алоқаси борлиги ҳақидаги маълумотни инкор қилиниши ва жамоатчилик олдида кечирим сўрашини талаб қилади», — деб айтилган маълумотда.

Мустақил журналист Элнура Алканова октябрь ва ноябрь ойларидадавлат мулкни бошқариш бўйича фонди (ДМБФ) томонидан «Идеал хаус» хашаматли шаҳарчадаги 48 уйнинг сотилиши бўйича икки бўлимдан иборат текширувини эълон қилган. У сотиб олувчи «БТА Банк»нинг директорлар кенгаши бошқармасининг раиси Темир Рискулов бўлган деб тасдиқлаган.

Журналист Рискуловни премьер-министр Сапар Исаков билан боғлаган. Текширувга кўра, Исаков билан Рискулов бирга ўқишган.

Бош прокуратуранинг инкори

Бироқ бош прокуратуранинг матбуот хизмати 18-декабрда билдиришича, Исаков билан Рискулов мактаб йилларида «умуман бирга ўқиб ёки учрашмаган».

Сапар Исаков ўзининг 7-декабрда ўтганган матбуот анжуманида ҳам Тимур Рискулов билан бирга ўқиганини рад этган.

Текширувга кўра, ҳукумат раҳбарининг туғишгани Капар Исаковни ҳам мана шу 48 коттежни сотиб олиш-сотиш шартномаси вақтида «БТА Банк»нинг бошқармасига раислик хизматига тайинлашган.

Бироқ бош прокуратура коттежларни сотилишига Капар Исаковнинг алоқасини инкор қилди.

Шунингдек бош прокуратура «давлат назорат органининг хизмат ходимлари томонидан ноқонуний текширув олиб бориш» ва «Хусусийлаштиришни амалга оширишда лавозимни суистеъмол қилиш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғаган.

Жиноий иш ҳашаматли уйлар шаҳарчасининг реал бозор баҳосини ва давлатга келтирилган зарар миқдорини аниқлаш учун қўзғалган. Бундан ташқари бош прокуратура ДМБФ етакчилигининг балки нарҳни туширишга бўлган алоқасига айбор ёки айбдор эмаслигини аниқлайди.

Алканованинг текширувидан кейин «БТА Банк» раҳбарияти иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизматидан журналистга нисбатан жиноий иш қўзғашни илтимос қилган. Банкнинг директори Дмитрий Бодров Алканова банк ва тижорий сирни тарқатмаслик бўйича қонунни бузди деб ҳисоблайди.

Алканова ўзи текширувда Исаков билан Рискуловнинг алоқасини ва ҳукумат раҳбарининг «Идеал хаус»нинг сотилишида иштироки борлигини исботлаганман деб ҳисоблайди.

У бош прокуратуранинг инкорини катта роль ўйнамаган нарсалардан «жамоатчиликдан эътиборидан қочиш ҳаракати» деб атади.

Алканова «БТА Банк» етакчилиги ва унга қарши жиноий иш қўзғашни талаб қилиш билан текширувдаги ҳужжатларнинг тўғрилигини исботлади деб ҳисоблайди.

«Идеал хаус»

«Идеал хаус» коттеж комплекси Бишкекдаги «Ала-Арча» резиденциястдан узоқ бўлмаган ерда жойлашган. Уни 2008-йили қура бошлашган. Аввалига комплекс қулатилган президент Курманбек Бакиев ва унинг атрофидагилар учун қурилган. 2010-йилдаги инқилобдан кейин коттеж шаҳарчани миллийлаштири, сўнгра сотувга чиқаришган.

ДМБФ 48 уйдан иборат коттеж шаҳарчани сентябрнинг охирида 142 млн сомга сотган.

Шунингдек ДМБФнинг раҳбари бўлган Болсунбек Казаков шаҳарнинг дастлабки баҳоси 242 млн сомни тузганини билдирган, бироқ шаҳарчани тўққиз марта сотувга қўйишгандан кейин унинг нарҳи пастлаган.

«Комплекснинг баҳолси айрим одамларнинг манфаати учун қалбаки йўл билан пасайтирилган. Объектлар қонунийлик ва бошқа шартларни ҳисобга олиш билан энг юқори нарҳ таклиф қилинганга сотилди», — деб билдирган Казаков.

Муаллиф: Анна Капушенко