Зилалиев МҲДҚга инагурация кунидаги бомба ҳақидаги хабар сабабли терговга чақирилди

492

Давлат мулкни бошқариш бўйича фондининг раҳбари Дүйшонбек Зилалиевни МХДҚга сўроққа чақиришди. У инаугурация куни президент кортежи ўтган йўлга бомба қўйилди деган маълумот сабабли гумон қилинмоқда. Зилалиев ўзи у инаугурация куни қўйилган бомба ҳақида билдирганини «ёлғон» деб атаган.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МХДҚ) матбуот котиби Рахат Сулайманов «Клооп» мухбирига билдиришича, Зилалиевни сўроққа чақиришган. Ҳозирча амалдорнинг терговчи билан қачон суҳбатлашиши номаълум.

Бу вақтгача МХДҚ президент инаугурацияси кунида бомба ҳақида ёлғон маълумот учун жиноий иш қўзғаган.

МХДҚнинг маълумотига кўра, курсант бомба янги президент Сооронбай Жээнбековнинг кортежи ўтадиган Москва кўчаси билан Айтматов проспектига қўйилганини билдирган.

«ИИМ академиясининг курсанти билдиришича, портловчи модда ҳақида маълумот берган одам эҳтимол давлат мулкни бошқариш фондининг етакчиси Дуйшонбек Зилалиев бўлмоқда», — деб билдирган Сулайманов.

Зилалиев ўзи у инаугурация куни қўйилган бомба ҳақида билдирганини «ёлғон» деб атаган.

«Биз чиндан ҳам йўлда кетаётган эдик. Курсант қизнинг бирига огоҳлантириш берганим эсимда. Мен унга форма ярашишини, бироқ камчиликни бартараф қилиш кераклигини айтганман. Агар у бу нарсага хафа бўлган бўлса кечирим сўрайман. Ҳақиқатдан ҳам у шунинг учун бомба ҳақида ўйлаб топдими? Мен огоҳлантиришим керак эди», — деган у.

Сооронбай Жээнбековнинг инаугурацияси 24-ноябрда «Ала-Арча» давлат қароргоҳида ўтган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева