Боласининг қорнига тепиб қўлга олинган одамни оталик ҳуқуқидан ажратишмайди, сабаби боланинг онаси аризани қайтариб олган. Унинг айтишича, болага «зарар қилмаган» ва у отасини соғиняпти.
Бишкекнинг Октябрь район ижтимоий ҳимоя бошқармасининг раҳбари Рейна Султанмуратова билдиришича, сайр қилиб юриб, ўз боласининг қорнига тепган Бариер Адиевни оталик ҳуқуқидан ажратишмайди.
Султанмуратова болани онаси ўзининг аризасини қайтариб олганини айтган. У ўзининг қарорини боласига «зарар қилинмагани» ва бола отасини соғинаётгани билан тушунтирган.
Аввалига боласининг онаси турмуш ўртоғини оталик ҳуқуқидан ажратаётганини билдирган.
Адиевни 2-декабрда у ерда ётган боласини тепгани тасвирга олинган видео ижтимоий тармоқларга тарқалгандан кейин ушлашган.
Бу воқеа жамиятнинг норозилигига сабаб бўлиб, Адиевни изоляторга қамашган. Унга қарши «Бебошлик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалган. Агар суд уни айбдор деб топса, у беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Адиев ўзи айбини тан олмай, видео «монтажланган» деб айтган. Соғлиқни сақлаш министрлигидан ёш боланининг танаси лат еганини билдиришган.
Адиев Соқулуқ давлат рўйхатга олиш раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Воқеадан кейин уни ишдан четлатишган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева