Исаков патруль милиционерларининг маошини ортириш ва уларга планшет харид қилишни ваъда қилди

620

Ҳукумат патруль милицияси инспекторларининг маошларини кўтаради. Шунингдек ҳукумат патруль милицияси инспекторларининг иш сифатини яхшилаш учун уларни планшет ва навигаторлар билан таъминлайди.

Премьер-министр Сапар Исаков патруль милиция ходимларининг маошларини кўтариб, протоколларни электрон турда тўлдириш учун уларни планшетлар билан таъминлашни ваъда қилди.

«Ҳукумат ёки мен шахсан ўзим ЙҲХХББнинг ходимларининг ҳар бирига протоколларни электрон турда тўлдириш учун планшетларни сотиб оламиз. Чунки ЙҲХХББнинг ходимлари протоколларни машина капотида тўлдираётгани — бу уят!» —  деди у.

Унинг айтишича, милиционерлар планшетда одамнинг ПИН-кодинигина киритиб, қайси қоида бузилганини кўрсатиб, шундан кейин автоматик турда тўлдирилади.

Исаков планшетларга лойиқ қоида бузишлар банк картаси билан ўрнида жарималарни тўлай олишади. Агар қоида бузганнинг нақд пули бўлса, унда ПМБнинг ходимлари шу ерда штрих-коди кўрсатилган протокол чиқариб бериб, бу киши банкка бориб жарима тўлайди.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича бош бошқарманинг (ЙҲХХББ) раҳбари Канат Жумагазиев билдиришича, машина қандай фойдаланаётганини билиш учун патруль милициянинг машиналарига навигаторлар ўрнатилади.

Бундан ташқари ЙҲХХББнинг машиналари ИИМнинг машиналаридан фарқланиб туриши учун қизил-кўк чизиқли бўлади.

Энди ЙҲХХББга ишчиларни олиш билан биринчи навбатда мутахассисликка эътибор қилган махсус комиссия шуғулланади.

Жумагазиевнинг айтишича, раҳбарлик хизматларига бу тармоқда уч йилдан кам ишлаганларгина тайинланади. Бундан ташқари қоида бузишлар учун ходимларга «энг оғир чоралар» қўлланмоқчи.

Исаков патруль милицияни ўлканинг йўлларидаги йўл ҳалокатларини сони кўпайгани учун тарқатган. У йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича бош бошқармалик (ЙҲХХББ) деган янги маҳкама тузган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева