ТИМ: Ака-ука Азимовларнинг отаси Қирғизистонга жўнатилади

637

Қирғизистоннинг ташқи ишлар министрлигидан билдирилишича, Ахрал Азимовнинг фуқаролиги бекор қилингани учун мамлакатдан кетиши кераклигини билдириш мақсадида 14 декабрь куни Россиянинг Федерал хавфсизлик хизматига чақиришган. Ахрор Азимов — 2017-йилнинг апрелида Санкт-Петербургдаги террактни уюштириш бўйича айбланаёган Аброр ва Акрамнинг отаси.

Ташқи ишлар минстрлигининг (ТИМ) матбуот хизмати аввалроқ Ахрал Азимовни Москва полицияси қўлга олгани бўйича пайдо бўлган маълумотни инкор қилди.

Мазкур муассасанинг матбуот хизматининг билдиришича, Ахрал Азимовни фуқаролиги бекор қилинганини билдириш учун Федерал хавфсизлик хизматига (ФХХ) чақиришган.

«У Россия ҳудудидан чиқиб кетиши керак. Қирғизистоннинг Москвадаги элчилиги Азимовга ўлкага қайтиб келиш учун гувоҳнома берди. Яқин орада у Қирғизистонга учиб келади», — деб билдирди ТИМ.

Элчиликнинг маълумотига кўра, Ахрал Азимовнинг Қирғизистон фуқаролиги сақланиб қолган.

Азимовнинг қўлга олиниши бўйича 14 декабрда унинг Қирғизистонда яшаган кичик ўғли билдирган.

Россия ҳукумати ака-ука Аброр ва Акрамни 2017 йилнинг апрелида Санкт-Петербург метросидаги террактни уюштириш бўйича айблашмоқда. Азимовлар — Қирғизистонда туғилган.

Азимовларнинг ўзи эса террактга алоқаси борлигини рад қилиб келмоқда. Бошида ўзининг айбини бўйнига олган Аброр Азимов кейинчалик ўз кўрсамасини инкор қилган.

Айбланувчиларнинг адвокатлари билдиришича, айбни тан олдириш учун Азимовлар қийноққа олинган. Шу билан бирга Азимовлар қийноқлар тўғрисида билдиргандан кейин ҳам ака-укалардан бири ўз шикоятини «қайтариб олишга мажбур бўлган». Адвокатнинг фикрича, унга ФХХнинг ходимлари босим ўтказган.

Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Россия ҳукуматини айбланувчилар билан уларнинг юристларига босим ўтказиш ўрнига террактни диққат билан тадқиқ қилишга чақирган.

Санкт-Петербург метросидаги терракт 2017-йилнинг апрелида юз берган. Портлаш натижасида 16 киши халок бўлиб, яна юзга яқин киши жабрланган. Тергов терракт уюштирувчиси портлаш вақтида халок бўлган, Қирғизистонда туғилган Акбаржон Жалилов деб ҳисобламоқда.

Муаллиф: Анна Капушенко