МХДҚ инаугурация куни бомба тўғрисидаги маълумот учун жиноят иши қўзғади. Бунга Зилалиевнинг нима алоқаси бор?

573

Жиноий иш инаугурация куни президент кортежи ўтган йўлда бомба қўйилгани ҳақидаги маълумотга боғлиқ. Маълумот ёлғон бўлиб чиқиб, махсус хизмат жиноий иш қўзғаган — балки маълумот берган киши давлат мулкни бошқариш фондининг раҳбари Дуйшонбек Зилалиев бўлган.

МХДҚнинг расмий вакили Рахат Сулайманов «Азаттык» радиосига бомба ҳақида маълумот 24-ноябрда инаугурация куни ИИМнинг академияси курсантидан тушганини айтган.

Курсант билдиришича, бомба янги президент Сооронбай Жээнбеков кортежи ўтадиган Москва кўчаси билан Айтматов проспектисига қўйилган.

«Ички ишлар министрлиги академияси курсантининг билдиришича, портловчи модда ҳақида маълумот берган одам давлат мулкни бошқариш фондининг етакчиси Зилалиев бўлиб чиқмоқда», — деди Сулайманов.

МХДҚ «Терроризм акти ҳақида атайлаб ёлғон билдирув қилиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғади.

Зилалиев ўзи «24.kg» нашрига берган интервьюсида у инаугурация куни қўйилган бомба ҳақида билдиргани тўғрисидаги айбловни «бўҳтон» деб атади.

«Биз ҳақиқатдан ҳам йўлда кетаётган эдик. Курсант қизнинг бирига огоҳлантириш берганим эсимда. Мен унга форма ярашишини, бироқ камчиликни бартараф қилиш кераклигини айтганман. Агар у бу нарсадан хафа бўлса кечирим сўрайман. Ҳақиқатдан ҳам шу учун бомба ҳақида ўйлаб топдими? Мен огоҳлантириш беришим керак эди», — деди у.

Муаллиф: Анна Капушенко