КТРК ўлкадаги телеканаллар рейтингининг саф бошига чиқди

545

«М-Вектор» компанияси томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, КТРК Қирғизистонда телеканаллар машҳурлиги бўйича рейтингинда 1-ўринда қолган. Бироқ КТРК Бишкекда россиялик телеканаллардан ортда қолиб, 6-ўринни эгаллаган.

«М-Вектор» консалтин компанияси 13-декабрда КТРК Қирғизистондаги энг таниқли телеканал деб аниқлаган тадқиқот натижасини эълон қилди.

Иккинчи ўринни КТРК таркибига кирган «Музика» ва «Баластан» каналлари эгаллаган. 3-ўринга Россиянинг «Биринчи канал»и чиққан. Олдинги беш ўриннинг лидерлигида депутат Омурбек Бабановга боғлиқ НТС телеканали бор.

Бироқ пойтахт Бишкекдаги сўровлар умуман бошқача натижаларни кўрсатган — бишкекликлар рейтингнинг бошига Россия «Биринчи канал»ини қўйишган, КТРК эса 6-ўринда қолган.

«Биринчи канал»дан кейин рўйхатга НТС, «ТНТ-Азия», «Россия РТР» ва «312 Кино» каналлари жойлашиб, улардан сўнг КТРК туради.

Энг машҳур радиолар рейтингида 1-ўринни «Кыргызстан обондору» 2-ўринни «Европа плюс» олган, улардан кейин «Минг кыял» ва «Тумар» радиолари бор.

Ўлкада энг таниқли ижтимоий тармоқ «Одноклассники» бўлган, иккинчи ва учинчи ўринларни «Инстаграм» ва «Фейсбук» тармоқлари эгаллаган.

Медиа-эксперт Азамат Тинаев «М-Вектор» текширувини ҳақиқатга тўғри келади деб ҳисоблайди. Сабаби КТРК янги дастурларни ва каналларни тузиш билан доимо ўзининг фаолиятини кенгайтирмоқда.

«КТРК ривожланмоқда, таркибида каналлар кўп. Бундан ташқари биз КТРКдан сўнги йилларда позитив ўзгаришларни кўрмоқдамиз — бу янги техникаларни сотиб олиш, студияларни янгилаш, декорациялар. Мана шу нарса самарасини бермоқда», — деди Тынаев.

Унинг фикрича, КТРКнинг кўрсаткичлари ўлка бўйича солиштирганда Бишкекда ночор, сабаби пойтахтнинг яшовчилари интернетда фаол.

«М-Вектор» компанияси Қирғизистоннинг 165 қишлоғи билан 16 шаҳрида сўровларни олиб борган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева