Қозоқ кончилари оз маошга норози бўлиб, шахталарга бекиниб олди

515

«АрселорМиттал Темиртау» қозоқ ишхонасининг 600дан ортиқ шахтачиси кам ойликка қарши чиқишмоқда. Улар иш шароитларини яхшилашни талаб қилиб, кон ишлаб чиқариш жойларида бекинишган.

Норозилик акцияси 11-декабрда Қарағанда вилоятида бошланган. Аввалига норозилик акциясига иш битганда иш жойидан кетишдан бош тортган 200га яқин одам қатнашмоқда.

Шундан сўнг уларга «АрселорМиттал Темиртау» ишхонасида ишлаётган яна уч шахтанинг тоғ кончилари қўшилишган.

Шахтёрлар компания маошларни барча ишчилар учун 100 фоиз кўтармагунча норозилик акциясини тўхтатишдан бош тортишмоқда. Тоғ кончиларга озиқ-овқат тва иссиқ кийимларни уларнинг яқинлари беришмоқда.

Бундан ташқари норозилик намойишининг иштирокчилари 50 ёшдан нафақага чиқишни, касаллик варақасини тўлаб беришни ва дам олиш масканлари билан сиҳатгоҳларга йўлланмалар сонини кўпайтиришни талаб қилишмоқда.

«Шахтага ҳеч кимни киритишмаяпти. […] Шахталарнинг кундалик ҳаётини таъминлашдан бошқа иш йўқ, ишлаб чиқариш йўқ, кўмир чиқариш олиб борилмаган. Бизнинг ҳамкасбларимиз талабларини мен ва шахтада ким бўлса ўшаларнинг барчаси тўлиғи билан қўллаймиз», — деб билдирди кончиларнинг бири Владимир Ханиев.

«АрселорМиттал Темиртау» компаниясининг вакили билдиришича, норозилик билдираётган кончилар билан сўзлашувлар бормоқда. Уларнинг айтишича, ишчиларнинг асосий талаблари янги шартномага киритилган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева