«Республика — Ата-Журт» парламент фракциясининг депутати Махабат Мавлянова мактабларда қисқа юбка ва йиртиқ жинсиларни таъқиқлашни таклиф қилди. Бундан ташқари Мавлянова ўқиш жараёни вақтида смартфонларга ҳам таъқиқ киритиш керак деб ҳисоблайди.
Мавлянова парламент қарори лойиҳасини 12-декабрда жамоатчилик муҳокамасига чиқарди.
Асосан депутат 1-синфдан 11-синф ўқувчиларига мактабларга қисқа, класстын окуучуларына мектептерде кыска, тор юбкаларни шунингдек, «көзгө урунган» макияж ва узун тирноқли маникюрларга таъқиқ қилишни таклиф қилмоқда.
Болалар учун йиртиқ жинсини ва «турли суратлардаги» футболкаларни кийиб мактабга боришни таъқиқлашни таклиф қилишмоқда. Бироқ ҳужжатда аниқ қайси суратлар «чалғитади» деб ҳисобланиши очиқланмаган.
«Мактаб ёшидаги болаларнинг йўларини ташқи кўринишларига ўзгача пушаймонга тушиши руҳий ҳолатга таъсир қилади деб ҳисоблаймиз», — деб айтилган ҳужжатнинг маълумотномасида.
Мавлянованинг фикрича, янги қоидалар ўқувчиларнинг «юқори одоб-ахлоқ меъёрларини», шунингдек уларни интернетда «зўравонлик билан шафқатсизлик маданиятидан ҳимоя қилишга» ёрдам беради.
«Ташқи кўриниш бўйича чекловни, ота-оналар томонидан кийинтиришни, аниқ қоидалари ва меъёрлари йўқлиги болалар ўртасида ўзларинининг билими ва муваффақиятлари бўйича эмас, аксинча, қиммат кийимлари, техникалари ва оиланинг бахтлилиги билан рақобатни яратишмоқда», — деб тасдиқлаган депутат маълумотномада.
Мавлянова ўқувчиларнинг ташқи кўринишини назорат қилишдан ташқари мактаб ўқувчилари учун смартфонлардан фойдаланишни ҳам таъқиқлашни таклиф қилди.
Депутат ўқувчиларга фото ва видеокамера, шунингдек интернет-модуллари йўқ «қўнғироқлар/жавоблар/sms» деган фукцияли аппаратларнигина фойдаланишга рухсат бериши керак деб ҳисоблайди.
Депутатнинг фикрича, дўқувчилар ўз телефонларини мактаб ҳудудига киришда жооптуу сактоого бере алышат.
«Телефонни сақланаши учун жавобгарлик унинг эгасига (ота-оналарига, эгасининг қонуний вакилларига) тегишли бўлиши белгилансин», — деб айтилган қарорда.
Депутат агар ўқувчилар таклиф қилинаётган қоидалар билан талабларни бажаришмаса, ўқитувчиларни ишдан четлатишгача тартиб жазо жавобгарлигига тортишни таклиф қилишмоқда.
Мактаб формаси
Фан ва таълим министрлиги 2015-йили ўқитувчилар билан ўқувчилар учун мажбурий мактаб формасини киритишга ҳаракат қилган. Мазкур муассасадагилар форма ўқувчилар орасида «ижтимоий тенгсизликни» бартараф қилишга ёрдам беради деб ҳисоблашган.
Бироқ танқидлар билан жамоатчилик муҳокамасидан кейин бу инкор қилиниб, фан ва таълим министрлиги мактаб формаси учун стандарт ишлаб чиққан.
Ҳозирда мактаб маъмурияти ота-оналар билан биргаликда таълим министрлигининг стандартига таяниб, ўқувчилар қайси формани кийишларини ўзлари ҳал қилишади.
Муаллиф: Рустам Халимов