Темир йўлдан ўтиб кетаётган кишини поезд уриб кетгандан кейин ҳалок бўлди. «Қирғиз темир йўли» муассасасидагилар у ўз жонига қасд қилган деб ҳисоблашиб, милиция ҳозирча хулоса чиқармаган.
Инсон ўлимига сабаб бўлган воқеа 12-декабрь куни эрталаб Бишкекнинг Асаналиев кўчасига яқин жойдаги темир йўлда бўлган. «Қирғиз темир йўли»нинг (ҚТЙ) матбуот хизматининг маълумотига кўра, бу киши поезд билан тўқнашгандан кейин ҳалок бўлган.
ҚТЙнинг матбуот котиби Эркинбек Каимов «Клооп» мухбирига билдиришича, у киши ўзи поезд остига сакраган.
«Ҳозирда сабаблари аниқланмоқда. Ҳозир у ерда комиссия билан ҳуқуқ тартибот органлари ишламоқда», — деди у.
ИИМ матбуот хизматининг вакили «Клооп» мухбирига ҳозирча ҳалок бўлган одам поезд остига ўзи сакраган деб айтишга эрта деди.
«Терговчилар диққат билан текширишмоқда. Ҳозирча у ўзи сакраганми ёки кутилмаган фожиами номаълум. Машинист у тез пайдо бўлганини айтди», — деб билдиришти ИИМнинг матбуот хизматидан.
Бир кунда икки воқеа
Яна бир воқеа «Тоқмоқ» темир йўл бекатида бўлган. 18 ёшдаги қиз маневр локомотив (поездларнинг махсус бир тури) остида қолиб, бироқ фожиа уни четлаб ўтган.
«Унинг ўзи айбдор. Поезд остида қолган воқеаларнинг кўпчилик ҳолларида пиёдалар билан ҳайдовчилар айбдор», — деб ҳисоблайди Каимов.
ИИМдан Тоқмоқдаги поезд остида қолган қизнинг оёғини ампутация қилишганини қўшимча қилишди. «У вагонларнинг ўртасидан ўтгиси келиб, шу вақтда таркиб ўрнидан жила бошлаган», — деб билдиришди матбуот хизматидан.
ҚТЙ ўзининг маълумотномасида пиёдаларни темир йўлларда эҳтиёт бўлишга чақирган.
«Поездни зудлик билан тўхтатиш мумкин эмаслигини тушуниш керак. Тўхтатишни йўли 500-800 метрни ташкил қилади», — деб айтилган маълумотномада.
ҚТЙ «одамларнинг темир йўлларга рухсатсиз чиққан ҳолатлари учун жавобгарликка тортмаслигини» таъкидлаган.
Муаллиф: Рустам Халимов