Милиция Бишкекда ўғирланган қизни излай бошлади

639

Бишкек милицияси пойтахтнинг 7-кичик районида ўғирланган қиз бўйича маълумотни тасдиқлаб, жиноятчилар билан у қизни излай бошлашди. Қизнинг ўғирланиши бўйича маълумот ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган.

Бишкек шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматининг раҳбари Адил Оморов «Клооп» мухбирига қизнинг ўғирланиши бўйича факти тасдиқланиб, бироқ ҳозирда жиноят сабаблари бўйича хулоса чиқаришдан сақланди.

Милициянинг маълумотига кўра, бу қизни «номаълум одамлар куч билан машинага солишган». «Улар уни "Хонда Степвагон" русумидаги машина билан номаълум томонга олиб кетишган», — деди Оморов.

Милиция «Хонда» ҳайдовчисини топган, бироқ у яшаган жойда йўқ бўлгани сабабли уни ушлай олмаган.

«Ҳозирда қиз бўладиган жой аниқланмоқда. Қидирув ишлари давом этмоқда», — деди ШИИБнинг матбуот хизматининг раҳбари.

«Спутник» нашри ШИИБнинг матбуот хизматига таяниб, никоҳга олиш учун куч билан ўғирлаб ёки олиб қочишга боғлиқ бўлиши мумкин деб ёзган. Оморов жиноятчилар сабабларини тасдиқламади — унинг айтишича, ҳозирча бу ҳақда айтишга ҳали эрта.

«Биринчи биз қизни топайлик, сўнгра маълум бўлади», — деди у.

Аввалига қизнинг ўғирланиши бўйича маълумотни ижтимоий тармоқларда турли фойдаланувчилар тарқатишган. Кейинчалик милиция уларга бу бўйича ариза тушганини тасдиқлашган.

Қизларни никоҳлаш учун ўғирлаш жиноят ва жазо кодексига ўзгартиришлар киритишдан кейин 2012-йилнинг декабридан бошлаб жиноий жавобгарликка тортиладиган иш қатори қаралган. Шундан сўнг қизларни ўғирлаш учун етти йилгача қамалиши мумкин.

«Аёлларга ёрдам бериш маркази» билан «Кыз коргон» институти маълумотларига кўра, Қирғизистонда ҳар куни никоҳдан ўтиш учун қизларни ўғирлашнинг 32 ҳолати бўлиб, уларнинг олтисида қизлар зўравонликка учраган.

Муаллиф: Рустам Халимов