Президент Сооронбай Жээнбеков 13-14-декабрь кунлари Ўзбекистонга боради. Жээнбеков давлат раҳбари қатори ўзининг биринчи сафари билан ноябрнинг охирида Россияга борган.
Президентнинг матбуот хизмати билдиришича, ҳозирда 13-14-декабрда бўладиган Жээнбековнинг Ўзбекистонга бўладиган сафарига тайёрланмоқда. Ҳозирда икки давлат раҳбари қайси масалаларни муҳокама қилишлари номаълум.
Жээнбеков президент қатори ўзининг дастлабки чет эл сафарини 29-ноябрда Россияга амалга оширган.
Унда Жээнбеков ўзининг сафарини «одатий» деб атаб, Қирғизистонга Россия билан бўлган «стратегик ҳамкорликни» мустаҳкамлашни кўзлайди деб билдирган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга 5-6-сентябрда ўлкани Алмазбек Атамбаев бошқарган вақтда келган.
Ўша вақтда томонлар икки ўлка ўртасидаги чегаранинг 80 фоиздан ортиғини аниқлаш бўйича ҳужжатга қўл қўйиб, Қамбар ота 1 ГЭСини биргаликда қуриш бўйича келишишган.
Қирғиз-ўзбек муносабатлари Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафотидан кейин яхшилана бошлаган.
Муаллиф: Анна Капушенко