Милиция иштирокидаги йўл халокати: «Мазда»нинг йўловчилари икки ойга тергов изоляторига қамалди

551

Милиция йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасининг (ЙҲХТББ) автомашина уриб кетган машинанинг уч йўловчисини икки ойга тергов изоляторига қамади. Ёш болалар милиционерлар билан айтишиб, уларнинг машинасидаги видеоназоратларни тортиб олишган. Экспертиза болалар паст ҳолатда бўлишганини кўрсатган.

Бишкек ШИИБнинг матбуот хизмати билдиришича, уч бола Свердлов район судининг қарорига кўра, икки ойга тергов изоляторига қамалган.

Милициянинг машинаси «Мазда» русумидаги автомашинани уриб кетган воқеа 6-декабрда соат 17:00да бўлган. Милиция ходимлари «Дордой» бозори томон кетаётиб, рангли чироқларини ва кучли овоз кўтаргичларни қўйиб, ҳайдовчиларга йўл бўшатишга белги беришган.

Йўл ҳалокатидан кейин милиция ходимлари «Мазда» ҳайдовчисини эскпертизага жўнатишга ҳаракат қилишган, бироқ машинанинг йўловчилари унга тўсқинлик қилишган.

Йўл ҳалокатларининг иштирокчилари билан милиционерлар ўртасида келишмовчилик юзага келган. Шундан сўнг улар ўзларининг ҳайдовчи дўстини куч билан бўшатиб олишни истаб, бироқ уларнинг ҳаракати самарасиз бўлган.

Улар фикр келишмовчиликларни тўхтатмасдан патруль милициянинг хизмат машинасининг ичидан видеоназоратни олиб чиқиб, ичидаги флеш-картани тортиб олишган.

Экспертиза натижасига кўра, «Мазда» русумидаги машина ҳайдовчиси ва унинг йўловчилари маст ҳолда бўлишганини кўрсатган. Милиция ходимларининг қонидан алкогол белгилари топилмаган. Милиция ҳодисанинг айбдорларига нисбатан «Бебошлик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғаган.

Муаллиф: Рустам Халимов