«Франс-Пресс» нашрининг журналисти Крис Риклтон Қирғизистонга қайтиш аккредитацияси учун курашади. Ҳозирда у Дубайда. Унга ўлкага киришга «виза режимларини бузиш» учун таъқиқ қўйилган.
Риклтоннинг ҳамкасби Толкун Наматбаева «Клооп»нинг мухбирига билдиришича, чет эллик журналист Қирғизистонга қайтиш учун курашади.
«У ўзи учун яқин бўлиб қолган ўлкага кириш мақсадида аккредитация учун курашади. […] Бу унга боғлиқ эмас, бу бизнинг ҳукуматга боғлиқ», — деди у.
Шунингдек у журналистни 10-декабрда Дубайга депортация қилишганини қўшимча қилди. «Ҳозирда у ўша ерда. 12-декабрда у Олмотага "Франс-Пресс"нинг Қозоғистондаги ҳудудий офисига учиб кетади», — деди Наматбаева.
Риклтон Дубайдан 9-декабрь куни учиб келганда унга Қирғизистонга кириш таъқиқланганини билдирган. У ўзининг ўлкага кириш ордерини бекор қилиш илтимоси билан президент Сооронбай Жээнбековга мурожаат қилган.
Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси журналистни Қирғизистонга «виза тизимини бузгани учун» киритилмаётганини қўшимча қилди. Махсус хизматдагилар Риклтон қайси қоидаларни бузганини аниқ айтишмаган.
Британиялик журналист Бишкекда қирғиз фуқароси бўлган аёли ва қизи билан 2010-йилдан бери яшашмоқда.
Риклтон 2015-йилдан бошлаб халқаро «Франс-Пресс» агентлигида ишлаб келади, у жаҳон кўчманчилар ўйинларини ёритиб, Марказий Осиёдаги Америка университетида ўқитувчи бўлиб ишлаб келган.
Муаллиф: Рустам Халимов