Бишкек: Почта коммунал хизматлар учун умумий квитанциялар жўната бошлади

628

«Қирғиз почтаси» давлат ишхонаси коммунал хизматларга умумий ҳисоб квитанцияларини ишлаб чиқди. Ҳозирча бундай квитанция билан тўловларни Бишкекнинг 5-кичик районининг яшовчилари олиб бора олади.

«Қирғиз почтаси» 7-декабрдан бошлаб Бишкекнинг 5-кичик райони турғунларига барча коммунал хизмат тўловлари киритилган умумий квитанцияни жўната бошлади. Мазкур кичик районнинг 5 минг абоненти бор.

Коммунал хизматларнинг умумий бланки

Мазкур муассасанинг маълумотига кўра, бундай квитанция абонентларга қулай бўлиши учун ишлаб чиқилган.

«Энди фуқаролар барча квитанцияларни бир вақтда тўлаш учун уларни алоҳида олиб келишини кутиб ўтиришмайди», — деб айтилади ишхонанинг билдирувида.

Умумий ҳисоб квитанцияси чиқинди чиқариш, газ, муздак ва иссиқ сув, ёруғлик ва уй қўнғироғи тўловларини ташкил қилади.

Янги тузилишдаги тест ишлари 2018-йилнинг биринчи апрелигача давом этади. Агар натижалар муваффақиятли ўтса, бундай квитанциялар бутун Бишкек шаҳри бўйича киритилади.

Муаллиф: Анна Капушенко