Мотуевни ётоқ-қамоғидан кучатилган тартибдаги қамоққа ўтказишди

827

«Жоомарт» ватанпарварлик ҳаракатининг лидери Нурлан Мотуевни «бир неча марта» қоида бузишлар учун ётоқ қамоғидан кучайтирилган тартибдаги қамоққа ўтказишган. Мотуев кучайтирилган тартибдаги қамоқда бир йил бўлади.

Давлат жазо ўташ хизматидан «Клооп» мухбирига билдиришича, ўтказилишига «бир неча марта турли қоида бузарликлар» сабаб бўлган, бироқ аниқ қайсилар эканлигини билдиришмаган.

Сентябрда ДЖЎТнинг вакили Таалайбек Жапаров Мотуев №32 қамоқда жазо ўташ муддатининг тартибларини бузаётганини билдирган.

Мотуев қамоқда шартнома асосида муддатини ўташи керак эди — қамоқхона раҳбарияти у билан шартномани имзолаган, унга кўра судланган одам қамоқда ўтирмаса ҳам бўлади.

Мотуев қамоққа бир ҳафтада бир келиб, рўйхатдан ўтиб туриши керак. Шартнома бўйича у ишлайверса бўалди, бироқ даромадининг 20 фоизини қамоқхона бюджетига ўтказиши керак.

Жапаров билдиришича, Мотуев бир неча марта имзоланган шартнома шартларини бузган — қамоққа кўрсатилган вақтда келиб турмаган.

Сентябрда ДЖЎХ №32 ахлоқ тузатиш ётоқ қамоғини текшира бошлаган. Текширувларга бу ердаги порахўрлик ҳолатлари бўйича билдирган судланган фаолнинг мурожаати сабаб бўлган.

Мотуев ўзининг фейсбук саҳифасида колониядага бўлаётган нарсаларни тасвирлаб, уни «ноқонунийлик» деб атаган.

Асосан фаол қамоқ ҳудудига доимо турманинг раҳбари Тимур Анаркуловнинг «дўстлари келиб» озиқ-овқатлар билан жиҳозларни юклаб кетишганини билдирган.

«Норозилик билдирганларни Анаркулов 15 суткага изоляторга жўнатади», — деб ёзган Мотуев.

Мотуевнинг айтишича, Анаркулов шахсан ўзи судланганлар билан қамоқ ходимларига қўл кўтарарди.

Унда ДЖЎХнинг раиси Таалайбек Жапаров маҳкама коллегияси Мотуевнинг фейсбукдаги мурожаатидан кейин қамоқ ходимлари билан раҳбарини текшира бошлганини билдиришган.

Суд Мотуевни 2017-йилнинг августи охирида «Террористик фаолиятга очиқ тарғиб қилиш» ва  «миллатлар аро низони қўзғатиш» моддалари бўйича айбдор деб топган.

Суднинг қарорига кўра, Мотуев ётоқ қамоғига етти йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Бундан ташқари Мотуевга сиёсат билан шуғулланишга уч йилгача таъқиқлашган.

Муаллиф: Рустам Халимов