Жээнбеков: «Кучли ва қуролланган армия» — Атамбаевнинг меҳнати

666

Президент Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон бош штабининг етакчиси Раимберди Дүйшөмбиев билан учрашувда ўлканинг мудофаа имкониятларига ишонишини айтди. Унинг айтишича, «кучли ва қуролланган армия» — бу собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг меҳнати.

Жээнбеков Қирғизистон бош штабининг етакчисини 4-декабрда қабул қилди. Жээнбеков билдиришича, ҳарбий таъминот билан армиянинг техник жиҳозлари собиқ президент Алмазбек Атамбаев олиб борган ислоҳатларга кўра яхшиланган. Президент бутун ўлка бўйича ҳарбий ходимлар учун турар-жойларни қуришни давом эттиришини қўшимча қилди.

«Энди бизни кучли, яхши жиҳозланган армиямиз бор, биз ўлканинг мудофаа имкониятларига ишона оламиз. Унда республиканинг куч структура органларининг иқтисодий муаммоларига алоҳида эътибор берган Алмазбек Атамбаевнинг ҳиссаси катта», - деди Жээнбеков.

Жээнбеков билдиришича, ҳукуматнинг барча тармоқлари билан куч тизимларининг қаторида «коррупция билан курашни» давом эттириш керак.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев 15-ноябрда барқарор ривожлантириш бўйича миллий кенгашнинг йиғинида сўзлаётиб билдиришича, Қирғизистонда «армия йўқ вақтда» «кўплаган уйқусиз тунларни ўтказган».

«Мен бугун президент қатори айта оламан: бизда энди армия бор. Биз энди бизни фуқароларнинг тиня ҳаётига тўсқинлик қиладиганларнинг ҳар бирига жавоб қайтара оламиз», — деб айтган ўша вақтда Атамбаев.

Шунинг Атамбаев 31-август мустақиллик кунида армияни «уруш имконияти бор» деб атаган.

Халқаро Global Firepower ташкилоти 2017-йилнинг сентябрида 133 ўлка ҳарбий кучларининг индексини баҳолаб, рейтингда қирғиз армияси 108-ўринни эгаллаган.

Global Firepowerнинг маълумотига кўра, ҳозирда қирғиз армиясида 13 минг ҳарбий хизмат ўтайди, яна 10 минги хизматга тайёр.

Ҳарбий хизматга 2 млн одам яроқли. Ўлканинг ҳарбий ҳаво кучларида 6 самолёт бор, уларнинг ичидан тўртови транспортли. Шунингдек Қирғизистонда 6 вертолёт бор, унинг ичида иккиси ҳарбий.

Бундан ташқари текширувчилар қирғиз армиясида 150 танк, 438 ҳарбий зирҳли машина ва 30 ўзи юрган артилерия қурилмалари борлигини ҳисоблашган.

Муаллиф: Рустам Халимов