Йўл ҳаракати хавфсизилигини таъминлаш бўйича бош бошқармаси (ЖКККББ) бир ҳафта ичида 189 маст ҳолатдаги ва 1800дан ортиқ тезликни оширган ҳайдовчиларни аниқлашган.
ИИМнинг матбуот хизмати билдиришича, ЙҲХТББ йўл ҳалокатларини сонини камайтириш учун 27-ноябрдан бошлаб 4-декабргача «Рулда» номли рейд олиб борган.
ИИМнинг маълумотига кўра, милиционерлар бир ҳафта ичида 17 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидаларини бузганларга жарима солишган:
- 189 — маст ҳолатдаги ҳайдовчилар;
- 1800дан ортиқ ҳайдовчи тезликни оширган;
- 500дан ортиқ одам йўл чироғининг қизил светида ўтиб кетган;
- 2600дан ортиқ ҳайдовчи йўл белгиларини сақламаган;
- 370 ортиқ ҳужжатсиз машина бошқармаган;
- 40 ҳайдовчи машинанинг олд ойнасини қоронғилаштирган.
Қоида бузганларнинг кўпчилиги Бишкек билан Чуй вилоятида аниқланиб, 500дан ортиқ машина жарима майдонига етказилган.
Йўллардаги хавфсизлик
Бир неча марта ваҳимали йўл ҳалокатларидан сўнг йўллардаги хавфсизлик бўйича масалалар бир неча марта юқори даражада кўтарилган.
Энг шов-шувли йўл ҳалокатларининг бири бўлиб, 7-октябрда Талас вилоятига кетаётган вице-премьер-министр Темир Жумакадировнинг ўлими бўлган. Жумакадировнинг машинаси билан КаМАЗнинг тўқнашуви натижасида вице-премьер-министр ўзи, унинг ҳайдовчиси ва ёрдамчиси ҳалок бўлишган.
Йўллардаги хавфсизликни таъминлашни премьер-министр Сапар Исаков, парламент депутатлари, президент Алмазбек Атамбаев ҳам талаб қилишган.
Ҳукуматдагилар Бишкек йўлларидаги қоида бузишларни рўйхатга олган камераларни 2011-йилдан бери «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси орқали ўрнатишни ваъда қилишади. Бироқ шундан бери Бишкекнинг киришидаги чорраҳаларда фақатгина бир неча камералар қўйилган.
Премьер-министр Исаков 20-ноябрда билдиришича, Қирғизистон йўлларидаги камералар 2018-йилнинг баҳорида пайдо бўлади.
Муаллиф: Айдай Эркебаева