Парламент ҳарбий хизмат ўтаганларнинг олийгоҳга кириши учун имтиёз берилишини қўллади

645

Парламент учинчи ўқишда ҳарбий хизматни ўтаб келганлар учун ўқув юртига топширишда имтиёз берган қонун лойиҳасини маъқуллади. Умум республика тестининг (УРТ) бир хил миқдордаги натижалари бўлган вақтда имтиёз ҳарбий хизматни ўтаганларга берилади.

Парламентарийлар 30-ноябрда олий ва бошқа ўқув юртларига топширишда ҳарбий ходимларга имтиёз берган қонун лойиҳасини қабул қилишди.

Қонун лойиҳаси президент имзоси учун жўнатилди.

Қонун лойиҳасининг ташаббусчилари, депутатлар Жанар Акаев билан Абдивахап Нурбаев билдиришича, ҳарбий ходимларининг УРТга тайёрланишга имконлари йўқ.

Аввалига қонун лойиҳаси ҳарбий ходимлар учун УРТдан ўтгани бўйича сертификатнинг яроқлилик муддатини бир йилдан икки йилгача узайтириш қаралган.

Бироқ ҳужжатнинг парламентдан ўтиш вақтида унинг матни ўзгарган — энди қонун лойиҳаси ҳарбий хизматни ўтаганларга кўпроқ имтиёз беради.

Масалан, олий ўқув юртига топширишда абитуриентларнинг баллари бир хил бўлган вақтда имтиёз ҳарбий хизмат ўтаганларга берилади, сертификат эса уч йилгача яроқли бўлади.

Депутатларнинг айтишича, имтиёзлар ҳарбийларга хизмат ўташ вазифаларини катта кайтарым билан бажаришга туртки беради.

Бироқ фан ва таълим министрлигидан УРТ натижаларини жуда узоқ яроқли муддати сабабли ўзгартиришларга қарши чиқишди.

«Икки йил ўтгандан кейин абитуриентнинг билим даражаси тест топшираётган вақтдан бошқача бўлиб қолиши мумкин. Шу сабабли ҳарбий ходимлар ўзларининг билимларини тасдиқлашилари керак», — деб билдиришди мазкур министрликдан.

Муаллиф: Айдай Эркебаева