Олий суд «Заноза» бўйича ҳукмни кучида қолдирди (беш шикоятнинг учтаси бўйича)

572

Олий суд аввалги инстанциялардаги президент ваколатларини топширган Алмазбек Атамбаевнинг номуси билан қадрини ҳимоя қилишдаги «Заноза»га қарши уч ариза бўйича қарорини кучида қолдирди. Нашр Атамбаевга 9 млн сом тўлаб бериши керак.

Олий суд «Заноза» (ҳозирда Kaktus.Media — ред.) нашрига қарши уч аризани кўриб чиқди. Суд уч ариза бўйича ҳукмларни кучида қолдирди. Энди нашр шу уч ариза бўйича Атамбаевга 9 млн сом тўлаб бериши керак.

Олий суд «Заноза»га қарши яна икки аризани кейинчалик кўриб чиқади.

Нашрнинг ташклотчиларидан бири Дина Маслова «Клооп» мухбири билан суҳбатида билдиришича, нашр собиқ президентга пулларни тўлаб бериш учун бугундан бошлаб краудфандин (элдан пул йиғиш— ред.) компаниясини бошлайди.

«Президентнинг нафақасига йиғамиз. Олий суд бир ярим соат оралиғида уч суд жараёнинини тайинлаганини ҳисобга олганда, барчаси узоқ вақт олдин ҳал қилинганини олдиндан билиш мумкин бўлган», — деди Маслова.

Маслова Олий суднинг судьялари жавобгарликка тортилаётганларнинг адвокатларини «оғизларини очиқ босаётганини» қўшимча қилди.

«Қисқа сўзлашни талаб қилишди. "Бизда ярим соат" бор дейишди[…] Ҳеч ким жавобгарларнинг қоида бузгани учун ишни янги муҳокамага жўнатиш керак деган сабабни эшитмади. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комитетига биз учун ариза тайёрлайдиган юрисларни топдик», — деб билдирди Маслова.

Муаллиф: Анна Капушенко