Жээнбеков ва Назарбаев қирғиз-қозоқ чегарасини «йўл харитаси»га қўйилгач очишга келишди

797

Қирғистон президенти Сооронбай Жээнбеков ва Қозоғистон раҳбари Нурсултан Назарбоев қирғиз-қозоқ чегарасидаги муаммони ҳал қилишга ёрдам берувчи «йўл харитаси»га қўл қўйишга келишди. Қозоқ чегарасидан ўтиш қийинчиликлари собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг Қозоғистон ҳукуматига айтган танқидлари сабабли бошланган.

Қозоғистон президентининг матбуот хизмати билдиришича, Жээнбеков билан Назарбаев 30-ноябрда қирғиз томон ташаббуси билан Минскдаги жамоатчилик хавфсизлиги бўйича ташкилотнинг йиғинида сўзлашувлар ўтказган.

Назарбаев билдиришича, Қирғизистон билан Қозоғистон ўртасидаги «қариндошлик муносабатларини» қайта тиклаб ва чегарадаги муаммони ҳал қилишга ёрдам берган «йўл харитаси»га қўл қўйиш керак.

«Чегарадаги вазиятнинг сабабларини биз барчамиз биламиз. Шу сабабли биз қуйидагича қарорга келдик: ҳукуматлар ишлаб чиққан "йўл харитаси" бор, биз уни кўриб чиқдик. Икки ўлканинг ишчи гуруҳлари бу харитани муҳокама қилиб олишади», — деди Нурсултан Назарбоев.

Қозоқ президентининг айтишича, «Кордай» («Ак-Жол») назорат ўтказиш бекати вақтинча очилади. Бу бекатда Қозоғистон билан Қирғизистон томоннинг назорати ўрнатилиб, юкларни Евроосиё иқтисодий иттифоқидан қўшимча уч киши текшириб туради.

Қозоғистон президентининг матбуот хизмати билдиришича, Жээнбеков «чегарадаги вазиятни унинг шахсий жавобгарлиги остида изга солишни» сўраган.

Жээнбековнинг матбуот хизматининг маълумотига кўра, «йўл харитаси»ни келиши бўйича ишлар декабрь ойининг оралиғида якунланиши керак.

«“Йўл харитаси” бор, икки ўлканинг ҳукуматлари ишламоқда, декабрь ойи давомида бу ишларни якунига етказамиз. Чегарага биргаликдаги назоратни ўрнатамиз. икки томонлама ҳамкорликнинг барча масалалари ҳал қилинади», — деди Жээнбеков.

Бундан ташқари Назарбаев Жээнбековни Қозоғистонга расмий сафар билан чақирди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева