Депутатлар бюджетни 20 млрд сом дефицит билан қабул қилди

579

Парламент депутатлари 2018-йил учун республика бюджетини тўлиқ мақуллади. Бюджетнинг дефицити 20 млрд 267 сомни ташкил қилди.

Бюджетни дефицит билан қабул қилиш учун рўйхатдан ўтган депутатларнинг 108 нафари овоз берди.

Амалдорлар бюджетнинг даромад манбаига 140 млрд 882 млн сомни киргизишди. Айни вақтда харажат 20 млрд 267 млн сомни ташкил қилади.

Харажатларнинг аксарият қисми ижтимоий тармоққа киргизилиб, у 82,2 млрд сомни такшил қилади. Иқтисоднинг реал тармоғига (саноат ва хизмат кўрсатишлар) 49,6 млрд сом бўлинмоқда. Давлат хизматлари учун 20 млрд сом харажат мўлжалланган.

Ҳозирги вақтда бюджет харажатининг аксарият қисми ижтимоий тармоққа кетмоқда  — 82,2 млрд сом, амалий тармоқ учун эса 49,6 млрд сом ажратилса, давлат хизматларига  — 20 млрд бўлинади.

Куч тузумларига кетувчи харажатлар маҳфий ҳисоблангани боис маълум қилинмаган.

Давлат  бюджетининг асосий даромад манбалари:

  • НДС — 52,5 млрд сом;
  • бажхона тўловлари — 19 млрд сом;
  • грантлар — 14,7 млрд сом;
  • акциз солиғи — 12,7 млрд сом;
  • пулли хизмат кўрсатишлардан тушган даромад — 10,5 млрд сом;
  • ҳусусий даромад солиғи — 7,2 млрд сом;
  • «Кумтор»нинг улгуржи даромадига қўйилган солиқ — 5,6 млрд сом;
  • даромад солиғи — 5,6 млрд сом;
  • савдодан олинган солиқ — 4,6 млрд сомов;
  • давлатпакет акцияларига ҳисобланган дивидендлар — 3,2 млрд сом.

Бюджет дефицити 2017-йили 21,4 млрд сомни ташкил қилган.

Муаллиф: Нигина Мамадалиева