Чуй вилояти Кемин районининг Қизил-Октябрь қишлоғида хитой сармоядорлари Қирғизистонда портловчи моддаларни ишлаб чиқарувчи биринчи заводни қурди. Мазкур заводдан чиққан маҳсулот тоғ-кон қазиш саноатида ва йўлларни қуришда ишлатилади.
Сармояларни ривожлантириш Давлат агентлиги матбуот хизматининг билдиришича, заводнинг қурилиш ишлари якунланди. Жами бўлиб Хитой инвесторлари заводнинг қурилишига 5,8 млн АҚШ доллари атрофида маблағ ажратган.
«Қурилишни фойдаланишга топшириш тайёргарлиги кўрилмоқда. Шу билан бирга маҳсулотни сертификациялаш масаласи хал қилинмоқда», — деб билдирди муассасанинг матбуот хизмати. .
Завод 2015-йилнинг март ойида қурила бошлаган. Энди мазкур ишхонада аммонитли портловси мода чиқарилади. У «стратегик тармоқ» ҳисобланувчи тоғ-кон қазиш саноатида, йўллар қуришда ва юқори вольтли узатиш линияларни ишлаб чиқаришда ишлатилади.
Аввал шу каби маҳсулотларни Қирғизистон чет ўлкалардан қиммат нархда импорт қилиб келган.
Янги қурилган завод 60 иш ўрнини тузиш орқали бюджетга солиқ турида 150 млн сом миқдорда маблағ туширади.
Муаллиф: Айдай Эркебаева