Қирғизистоннинг янги президенти Сооронбай Жээнбеков Россиянинг премьер-министри Дмитрий Медведев билан учрашувда билдиришича, унинг илк ташрифининг Россияга бўлиши “чуқур рамзий маъно”га эга. Жээнбековнинг сўзига кўра, Қирғизистон Россия билан стратегик ҳамкорликни мустаҳкамламоқчи.
Жээнбеков Медведев билан 29 ноябрда учрашди.
« Бу бизнинг ўзаро муносабатларимизни, бизнинг иттифоқчилигимизни ва бизнинг стратегик ҳамкорлигимизни мустаҳкамлашга қатъий қарор қилганимиздан далолат беради.», — деди Жээнбеков.
Ўз навбатида Медведев Қирғизистон ва Россия ўртасидаги алоқалар сўнги бир неча йилда “янги даражага чиқди” деб айтди.
Жээнбеков ўзининг инаугурациясида «Атамбаев бошлаган йўлни» давом эттиришини билдирган эди.
Экс-президент Атамбаев бир неча бор Россияни «биродар давлат» ва «асосий стратегик ҳамкор» деб атаган.
Қирғизистон ва Россия савдо-иқтисодий ҳамкор қатори фаолият олиб боради, шунингдек харбий соҳада ҳам ҳамкорликни йўлга қўйган.
Муаллиф: Рустам Халимов