Жээнбеков парламентни ҳукуматни қўллашга чақирди

458

Янги президент Сооронбай Жээнбеков премьер-министр, парламент спикери ва Олий суднинг раисаси билан учрашувда парламент ҳукуматга «ҳар томонлама қўллов кўрсатиши кераклигини» таъкидлади. Жээнбеков 27-ноябрда премьер-министр Сапар Исаков, парламент спикери Дастан Жумабеков ва олий суд раисаси Айнаш Токбаева билан учрашди.

Жээнбеков учрашувда билдиришича, ҳукуматнинг ҳар бир тармоғи ҳукуматни қўллаши керак. Президент парламент «элга ва давлатга керакли лойиҳаларни қўллаш билан» ҳукуматга «ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш кераклигини» айтди.

«Ҳукуматда давом эттириладиган, муваффақиятли натижани талаб қилган, аҳоли турмушини яхшилаган ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг бир қанча лойиҳалари бор », — деди Жээнбеков.

Президентнинг парламентт спикеридан ҳукуматга ёрдам бериш бўйича мурожаати собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбаевнинг депутатлар номига айтган танқидлари асосида бўлди.

Атамбаев ўзининг охирги матбуот анжуманида депутатларни «идроксиз ва саводсиз» деб атаб, парламентни танқид қилган.

«Албетта, мен парламентни танқид қиламан. Ўша темир йўлга насия олиб қурса бўларди. У ерда қандайдир бир саводсиз, узоқни кўролмаган одамлар ўтирибди. Ҳаммаси эмас, бироқ кўпчилиги», — деган у.

Шу матбуот йиғинида Атамбаев номзодларни КСДПдан танлаб, улар билан бирга келажакда парламентга лидер қатори бориб қолиши мумкинлигини билдириб, бироқ депутат бўлмаслигини айтган.

«Албатта, сайловда, мен кейин парламент ёки ҳукумат раиси, қолаверса депутат бўлишни истардим, бироқ биринчи рақамдаги балки мен бўларман, сабаби менга халқ ишонишига ишончим комил. Бундан ташқари мен ўзим социал-демократларнинг таркибини ташкил қилишни истайман. Авваллари етарли аҳамият бермаган эканман, бунга доим афсусланаман», — деб билдирган Атамбаев.

Муаллиф: Рустам Халимов