Бишкекнинг Биринчи май район милициясининг ходимлари Сокулук райони ИИБнинг вақтинча сақлаш жойидан қочиб кетган гумондорларнинг иккисини қўлга олиб, яна икки қочқин қидирилмоқда.
ИИМнинг матбуот хизмати билдиришича, вақтинча сақлаш жойидан қочиб кетганларнинг иккиси — Бакит Дилдешев билан Рамил Базаркулов — 27-ноябрь куни кечда Бишкекда қўлга тушишган. Улар одам ўлдириш билан қароқчиликда гумон қилинишмоқда.
Яна икки гумондор — Багият Ачилдурдиев билан Кайрат Жанботоев қидирилмоқда.
Вақтинча сақлаш жойидан 27-ноябрда оғир жиноятларда гумон қилинаётган тўрт одам қочиб чиқиб, номаълум томонга кетишган. ИИМнинг маълумотига кўра, қочганларни барча тезкор хизматлар қидирувга олган.
Ҳозирча гумондорлар бу ердан қандай қилиб қочиб чиқишгани номаълум. Бироқ «Кактус» нашри ўзининг куч тизимларидаги маълумот манбааларига таяниб билдиришича, вақтинча сақлаш жойининг ходимларидан кимдир гумондорларнинг қочишига ёрдам берган.
Муаллиф: Эльвира Акимова