Эрнис Толтоев президентнинг ёрдамчиси бўлиб тайинланди

525

Президент Сооронбай Жээнбеков 31 ёшдаги Эрнис Толтоевни ўзининг ёрдамчиси қилиб тайинлади. Бу вақтгача Толтоев Жээнбеков премьер-министр ва Ўш вилоятининг губернатори бўлган вақтда унинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

Жээнбеков Толтоевни ўзининг ёрдамчиси қилиб тайинланиши бўйича буйруққа 27-ноябрда қўл қўйган.

Толтоев бу вақтгача 2012 ва 2013-йиллари Жээнбеков сўнги марта губернаторлик хизматни, кейинчалик Ўш вилоятининг мухтор вакили ва 2016-2017-йиллари премьер-министр бўлган вақтда унинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

Толтоев 1986-йили Ўш вилоятидаги Ўзган районининг Қизил-Сенир қишлоғида туғилган.

У Ўш давлат университетини 2009-йили тугатгандан сўнг Ўш вилоятининг давлат маъмуриятида ишлай бошлаган.

Тўрт йил оралиғида давлат маъмуриятида — матбуот котиби, билим бериш бўлимининг етук мутахассиси, енгил саноат мутахассиси каби турли хизматларда ишлаган.

Жээнбековнинг ёрдамчи хизматидан кейин у 2013-йили Ўш вилоятидаги Ўзган райони Қизил-Сенир қишлоқ ҳукумати раҳбари бўлиб, мазкур хизматда уч йил ишлаган.

2016-йили Толтоев КСДП партиясидан Ўш шаҳар кенгашининг депутати бўлиб сайланиб, бироқ бу хизматда икки ой ишлаган, сабаби кейин премьер-министр ёрдамчиси бўлиган.

Жээнбеков сайловда иштирок этиш учун премьер-министрликдан кетгандан кейин Толтоев сентябргача ҳукуматга аналитик котибиятнинг эксперти бўлиб ишлаган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева