Бишкек ёнида қулаган «Боинг-747»нинг ўрнига эслатилик ўрнатилади

573

2017-йилнинг январида Туркиянинг юк ташувчи «Боинг-747» самолёти қулаган Дача-СУ қишлоғида эсталик ўрнатиш бўйича ишлар бошланди.

Дача-СУ қишлоғи кирган Новопавловка қишлоқ ҳукуматининг раҳбари Нурболот Мирзакматов «Клооп»га берган интервьюсида билдиришича, эсталикни ўрнатишни ҳалок бўлганларнинг яқинлари билан жабрланганлар асослаган «Уч фаришта» жамоатчилик ташкилоти ташаббус кўрсатган.

Унинг айтишича, ҳалок бўлганларнинг қариндошлари самолёт қулаган жойда аллея қуришни исташмоқда. Мухамметкалий Абулгазиев раҳбарлигидаги ҳукумат комиссияси бу ташаббусни қўллаб, жамғарма бюджетига 2 млн 28 минг сом ажратган.

Ҳозирда ёдгорлик ўрнатиладиган жойда қурилиш ишлари бошланган. Ҳозирча монумент қандай бўлиши ва унинг қурилиши қачон битиши номаълум.

«Монументнинг қурилиш қачон битиши ҳозирча номаълум. Балки ташаббусчилар бунга шахсий ҳисобларидан маблағ қўшишлари мумкин, сабаби ташаббусчи қатори жамоатчилик ташкилоти бўлмоқда. Ҳукумат қурилишнинг битиш муддатини ҳам белгилай олмайди», — деди Мирзакматов.

Жорий йилнинг 16-январида «Манас» ҳаво майдонига яқин Дача-СУ қишлоғига «Боинг-747» русумидаги юк ташувчи самолёт қулаган.

Ҳалокат натижасида экипаж аъзолари билан бирга 39 одам қурбон бўлиб, ўнлаган турар-жойлар қайрон бўлган. Қирғизистон ҳукумати келтирилган зарар миқдорини 186 млн сомга баҳолаган.

Ҳалок бўлганларнинг оилалари билан жабрланганларга самолётга эгалик қилган турк компанияси билан Қирғизистон ҳукумати бадал тўлаб берган. Бироқ ҳукумат жабрланганларнинг хавфсизлиги учун тўлаб берилган маблағнинг миқдорини очиқлашмаган.

Муаллиф: Гулжан Эшбаева