Ўшда давлат рўйхатга олиш раҳбари ва унинг икки укаси йўл ҳалокатидан ҳалок бўлди

579

Олай районидаги йўл ҳалокатидан давлат рўйхатга олиш хизматининг Ўш шаҳар бошқармаси раҳбари ва унинг икки укаси ҳалок бўлди. Милициянинг дастлабки маълумотига кўра, ҳайдовчи машинани бошқаролмай қолган.

Йўл ҳалокати 26-ноябрь куни кечга яқин Ўш вилоятидаги Олай районининг Ўш-Иркештам авто йўлида содир бўлган.

Патруль милициянинг дастлиабки маълумотига кўра, «Лексус LX-470» русумидаги машина рулида давлат рўйхатга олиш хизматининг Ўш шаҳри бўйича бошқармасининг раҳбари Тяншанбек Марифов бўлган. У машинани бошқаролмай қолиб, машинаси бир неча марта оғдарилиб кетган.

Йўл ҳалокати сабабли Тяншанбек Марифов ўзи ва унинг икки туғишгани — «Түндүк» божхона бекати етакчисининг ўринбосари Шарабидин Марифов билан диний арбоб Арабидин Марифов ҳалок бўлишган.

Арабидин Марифов 2012-йилдан бошлаб 2014-йилгача Ўшнинг қозиятида ишлаган, кейин мусулмонлар диний бошқармасининг марказий текширув комиссиясининг аъзоси бўлган.

Давлат божхона хизмати Шарабидин Марифовнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Йўллардаги хавфсизлик

Бир неча марта ваҳимали йўл ҳалокатларидан сўнг йўллардаги хавфсизлик бўйича масалалар бир неча марта юқори даражада кўтарилган.

Энг шов-шувли йўл ҳалокатларининг бири бўлиб, 7-октябрда Талас вилоятига кетаётган вице-премьер-министр Темир Жумакадировнинг ўлими бўлган. Жумакадировнинг машинаси билан КаМАЗнинг тўқнашуви натижасида вице-премьер-министр ўзи, унинг ҳайдовчиси ва ёрдамчиси ҳалок бўлишган.

Йўллардаги хавфсизликни таъминлашни премьер-министр Сапар Исаков, парламент депутатлари, президент Алмазбек Атамбаев ҳам талаб қилишган.

Ҳукуматдагилар Бишкек йўлларидаги қоида бузишларни рўйхатга олган камераларни 2011-йилдан бери «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси орқали ўрнатишни ваъда қилишади. Бироқ шундан бери Бишкекнинг киришидаги чорраҳаларда фақатгина бир неча камералар қўйилган.

Премьер-министр Исаков 20-ноябрда билдиришича, Қирғизистон йўлларидаги камералар 2018-йилнинг баҳорида пайдо бўлади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

Фото: Turmush