Сентябрда Қирғизистон ва Мянма жамоалари ўртасидаги тўхтатилган ўйин 2018-йилнинг 22-мартига жилдирилди. Жамоалар бетараф майдонда ўйнашмоқчи.
Қирғизистон билан Мянма ўртасидаги Осиё Кубоги-2019 саралаш босқичининг ўйини келаси йилга жилдирилди. Бундай қарор Осиё футбол конфедерацияси томонидан ўтказилган мусобақа комитетининг конгресси вақтида қабул қилинган.
Қирғизистон футбол федерациясининг вице-президенти Дастанбек Конокбаевнинг айтишича, қўмитанинг жилдириш бўйича қарорини қабул қилишига қирғиз томон ҳаракат қилган. Шунингдек бу ўйинни ўтказиш жойи кейинчалик маълум бўлишини қўшимча қилди.
«Қирғизистон футбол федерацияси қўмитасининг йиғини битганда расмий билдирув тарқатади. Сабаби йиғин давом эттирилмоқда ва кун тартибида кўплаган масалалар бор. Биз учун бошқаси — бизни масалани ижобий ҳал бўлиши», — деди Конокбаев.
Осиё Кубоги-2019 саралаш босқичининг учинчи туридаги ўйини 5-сентябрда ўтиши керак эди, бироқ унга бир кун қолганда премьер-министр Сапар Исаковнинг буйруғи билан «террористик хавф сабабли» ўйин тўхтатилган.
Қирғизистоннинг футбол бўйича жамоаси 2019-йили Бирлашган араб амирлигида бўладиган Осиё Кубогига йўлланма олиш учун курашмоқда. Шунингдек қирғизистонликлар билан бир гуруҳда Ҳиндистон, Мянма ва Макао жамоалари бор.
Тўрт ўйиннинг натижасига кўра, Қирғизистон жамоаси ўзидаги етти очко билан 2-ўринга чиққан. Олдинда турнирнинг плей-оффида ўзига ўрин олиб қўйган Ҳиндистоннинг жамоаси келмоқда. Гуруҳдаги иккинчи йўланма учун Қирғизистон билан Мянма беллашади.
Муаллиф: Каминат Имирханова