Қозоғистон амалдорлари «Викиликс»га таяниб Атамбаев ҳақида «руҳий касал» деб ёзди. Лекин «Викиликс»да бундай маълумот йўқ

812

Қозоғистон сенатининг спикери Касим-Жомарт Токаев ўзининг твиттерида Алмазбек Атамбаевнинг «руҳий касаллиги билан спиртли ичимликка берилганини» ёзган. Қозоқ амалдори «Викиликс»га таяниб ёзган, бироқ у ерда бундай маълумот йўқ.

Токаев ўзининг твитини 24-ноябрда Алмазбек Атамбаев президентлик ваколатларини янги сайланган президент Сооронбай Жээнбековга ўтказаётган куни эълон қилган. Билдирувда қозоқ амалдори қуйидагиларни ёзган:

«"Викиликс"да АҚШнинг [Қирғизистондаги собиқ] элчиси [Стивен] Яннинг Атамбаевнинг руҳий касаллиги билан унинг алкоголга берилганлиги ҳақида туркиялик шифокорларга таяниб ёзган билдирувини эълон қилган, бу паранойяни кўпайтиради. Унда барчаси тушунарли бўлмоқда! Унга фақатгина соғлик тилашгина қолди».

 

Бироқ «Клооп»нинг журналисттлари турли ўлка ҳукуматларининг яширин маълумотларини эълон қилган «Викиликс»нинг сайтидан бу маълумотга далил топишмаган.

Умумий «Викиликсда» Атамбаев эсланган АҚШнинг Қирғизистондаги элчилигининг 120га яқин билдирувлари бор, бироқ уларда қирғиз сиёсатчисининг «руҳий бемор экани» ёки «алкоголга берилгани» ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

Бундан ташқари сайтда Қирғизистонга тегишли Яннинг билдирувлари йўқ. Стивен Яң 2003-2005-йиллар оралиғида Американинг Қирғизистондаги элчиси бўлган. У энди «Викиликс»даги АҚШ ҳукуматининг яширин билдирувлари 2006-йилнинг 2010-йиллардаги муддатларини ташкил қилади.

Америка дипломатларининг «Викиликс»да топиладиган Қирғизистон ҳақидаги маълумотлари асосан элчилар Мари Йованович ва Татиана Гфеллер ёки элчиликнинг бошқа ходимлари томонидан ёзилган.

Йованович, масалан, 2007-йилнинг мартида Атамбаев премьер-министр бўлганда унинг таржимаи ҳолини ёзган,бироқ бу биографияда ҳам унинг «руҳий касал экани» ёки «алкоголга берилгани» ҳақида ёзилмаган.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев