Бабанов Жээнбековни президентлик вазифаси билан табриклади

592

Собиқ президентликка номзод Омурбек Бабанов «ҳукумат алмашиши»ни «бебаҳо муваффақият» деб атаб, сайловда ўзининг асосий рақиби бўлган Сооронбай Жээнбековни инаугурацияси билан қутлади

Бабанов ўзининг табрик сўзини фэйсбукда эълон қилган.

Сиёсатчи ўзининг мурожаатида Қирғизистондаги барқарорликни таъкидлади. «Ҳукумат ўз ихтиёри билан алмашди. Ўзкамизда барқарорлик сақланди! Элимни ҳам мана шу муваффақият билан қутламоқчиман!», — деб айтилган Бабановнинг билдирувида.

Шунингдек у Жээнбеков Атамбаевнинг йўлини давом эттириб, ўлкада барқарорлик билан тинчликни мустаҳкамлаши кераклигини ёзган. Бабанов Қирғизистонни демократик ва ҳуқуқий давлат қатори ривожлантиришга чақирди.

«Қирғизистонимиз билан халқимизнинг бирдамлиги ва бутунлиги – энг буюк баалуулук, шу сабабли ниятларимиз ўзшашлигига ишонаман ва сизни президентлик хизматига расмий киришишингиз билан қутлайман!» — деб айтилади Бабановнинг табрик сўзида.

Бундан ташқари Бабанов қирғиз халқи янги президентни қўллашига умид қилишини билдирди.

Муаллиф: Ислам Розиев