Аламудун: «Теплые ключи» оромгоҳи ёнида 15 гектар ўрмонда ёнғин чиқди

607

Тоғли ҳудуд бўлганлиги ва йўллар йўқлиги туфайли ўт ўчирувчи техникалари ёнғин бўлаётган жойга ўтолмаяпти. Ёнғин билан 35 киши қўл воситалари билан курашишмоқда.

Фавқулотда ҳолатлар министригидан билдиришича, ёнғин қоплаган жой 15 гектарни ташкил қилади. Ёнғин 23-ноябрда Аламудун районида жойлашган «Теплые ключи» сиҳатгоҳи ёнида куннинг иккинчи ярмида бошланган.

Ёнғин ҳафидаги маълумотдан сўнг  ўт ўчириш бригадаси жўнатилган, бироқ тоғ ҳудудида йўлларнинг йўқлиги сабабли машина ёнғин бўлган жойнинг марказига ўтолмай қолган.

Ўт ўчирувчилар қўл ускуналари орқали ўчиришга киришиган. Улар ўз ишларини қоронғи тушганда тўхтатишган.

«Эрталаб 35 кишидан иборат бригада жўнаб кетган. Ҳозирда у ерда ўт ўчирувчилар ишлашмоқда, участка ҳамон ёнмоқда», — деб билдиришди ФҲМнинг матбуот хизматидан.

ФҲМнинг матбуот хизматдиан ўт ўчиришда ҳеч ким жабрланмаганини ва турар-жойларнинг ёниш ҳавфи йўқлигини қўшимча қилишди.

Ёнғин сабаби ҳозирча номаълум.

Муаллиф: Элвира Акимова