Ӯзбекистон: Эр ўз хотинини сўйиб, ёқиб юборди

512

Хоразм вилояти яшовчиси Шерзод Сапарбоев рафиқасини пичоқлаб, сўнг ёқиб юборди. Рафиқаси аввалроқ унинг бизнеси учун 6 миллион сўм кредит олган эди. Қариндошларининг айтишича қотилликка ана шу кредит қарзи сабаб бўлган бўлиши мумкин. Уни 10 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилишлари мумкин.

Ўғли жинояти ҳақида билдирганидан сўнг отаси уни милицияга ўз қўли билан олиб бориб топширган.

Шерзод Сапарбоевнинг тан олишича у ўз турмуш ўртоғи Назокат Пировани қишлоқ чеккасидаги далага олиб бориб, пичоқлаб ўлдириб, кейин устига бензин сепиб ёқиб юборган. Қариндошларнинг сўзларига кўра, қотилликача у узоқ йил аёлини калтаклаб келган ва ҳеч қаерда ишламаган.

Ноябрь бошида Пирова аразлаб ота-онасининг уйига кетиб қолган, лекин қўшнилар уларни яраштиришга уринган.

«Неча марта қайтиб келган бўлса, шунча марта ўзимиз олиб бориб қўшиб келганмиз. Кейин билсак, ўн йилдан бери қизга фақат озор берар экан-да. Эри бурнини уриб синдирган пайтлари ҳам бўлган.», – деди марҳумнинг амакиси.

Марҳум яқинларининг тасдиқлашича оилада фақатгина аёл ишлаган. У эрининг тадбиркорлик бошлаши учун банкдан 6 миллион сўм (51800сомдан кўпроқ)

«Шерзод ҳеч қачон ишламаган, Назокат эса текстил фабрикасида ишлаган. Назокат банкдан эри товуқ боқиши учун олти миллион сўм кредит олган», – дейди Пированинг амакиси.

Уч фарзанд — икки ўғил ва бир қиз етим қолган. Қотиллик учун уларнинг отаси 10 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум бўлиши мумкин.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева