Режиссер Стивен Содерберг айфонда фильм суратга олди

465

«Эрин Брокович», «Оушеннинг дўстлари» ва «Никербокер шифохонаси» каби фильмлар режиссёри айфонда фильм суратга олди. Бош ролни Клер Фой ижро этган  «Беҳушлик» («Безумная») триллери 2018 йил мартидан ижрага чиқарилади.

Содербергнинг триллерни айфон билан суратга олгани ҳақида фильм қаҳрамонларидан бири Джей Феро билдирган.

Сюжет марказида шарпалар таъқиб қилиши ортидан  руҳий касалхонага тушиб қолган қиз ўрин олган. Бу шарпалар ҳақиқатми ёки унинг ҳаёлот оламида юз бермоқдами, номаълум.

Фильм бир ҳафтада тасвирга олинган, баъзан режиссёр съёмка майдонининг ўзидаёқ монтаж ишларини амалга оширган.

Америка кино ижарасига фильм 23 мартда чиқарилади.

Bleecker Street ва New Regency «Беҳушлик»нинг ижара ҳаққини қўлга киритган.

Муаллиф: Марат Абдикаликов