«Йўл ҳаракати қурбонлари хотираси куни» шарафига Краснодар ва Темрюк шаҳарларини боғловчи йўл орқали 200 нафар киши хоч юриши ўтказишди, уларнинг 100 нафари Давлат Йўл ҳаракати Инспекцияси ходимлари. Ушбу трасса Кубаннинг энг хавфли йўлидир, йилига бир неча катта автоҳалокат юз бериб туради.
Хоч юриши 18 ноябряда ҳар йили ноябрнинг учинчи якшанбасида ўтувчи «Йўл ҳаракати қурбонлари хотираси куни» арафасида бўлиб ўтди.
Юриш иштирокчилар Р251 трассасининг 140- километридаги Кроснодар ва Темрюк шаҳарларининг кесилишини босиб ўтдилар.
Юришга чиққанларнинг аксарият қисми Давлат авто инспекциянинг ходимлари бўлиб, уларга черков хизматчилари бошчилик қилди.
18 ноябрь куни православ черковларида автоҳалокат қурбонлари хотирасига маросимлар ўтказилади ва 19 ноябрьда «барча сайёҳларнинг саломатлиги ва эҳтиёткорлиги» учун ибодат ўтказилади.
Юриш тадбири ўтказилган Р251 трассаси Кубаннинг энг хавфли йўли ҳисобланади. У ерда ҳар йили йирик автоҳалокатлар рўй бериб туради. .
Муаллиф: Даниил Хашковский