Тожикистонда радиоканаллар зиммасига Эмомали Раҳмон асарларини ўқиб эшиттиш мажбуриятини юклашди

540

Тожикистон телевидение ва радиоэшиттириш қўмитаси ҳамма давлат ва хусусий радиокомпаниялар зиммасига мамлакат президенти Эмомали Раҳмон асарларининг бадиий ўқиб эшиттирилишини юклади.

Ҳукумат бу ташаббус ҳар бир фуқарода ўзини англаш ва ватанпарварлик руҳини оширади, деб ҳисоблайди.

«Точикистон» давлат радиосининг директори Фаррух Зиёев давлат раҳбарининг китобларини ўқиш учун театр артистлари ва махсус ҳикоя қилб берувчилар жалб этилишини айтди. Унинг сўзларига қараганда, иккита китоб ёзиб бўлинган. «Бу қароргача биз президентнинг иккита китобини ёзиб бўлдик ва уларни эфирга узатдик», - деди у.

Ўтган йили Тожикистон давлат телевидениеси бўйича президентнинг «Орийлардан Сомонийларгача» китобидан парчалар, тарихий кадрлар қўшиган ҳолда, намойиш этилган эди.Мустақил телеканалларнинг вакиллари уларга ватанпарварлик мазмунидаги кўрсатувларни эфирга узатиш топшириғи берилганини хабар қилишди.

Тожикистонлик журналист Марат Мамадшоев бадиий ўқишлар совет даври меросини эслатади, улар одамларни воқеликдан узоклаштиради, деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига қараганда, совет даврида бундай ўқишлар самара берган бўлиши мумкин, чунки у вақтларда одамларда бошқа муқобил вариантлар бўлмаган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева