Атамбаев ҚСДПнинг лидери қатори сайловда қатнашиши мумкин

658

Президент Алмазбек Атамбаев ўзининг матбуот анжуманида билдиришича, Қирғизистон социал-демократлар партиясидан парламент сайловида иштирок этиши мумкин. Бироқ шу билан бирга Атамбаев бир неча марта президентлик ишидан сўнг тадбиркорлик ва ижод билан шуғулланишини билдирган.

«Азаттык» журналисти Атамбаевга президентлик лавозимидан кетгандан кейин парламентга келадими йўқми деган савол берди.

«Парламент сайловига мен КСДПни тайёрлайман. Балки ўзим ҳам биринчи номур билан бориб қоларман», — деб билдирди у.

Бундан ташқари президент парламентни кучли тақид қилганини, у ерда «бурнинини остидан узоқни кўролмаган, саводсиз» одамлар ўтиргани учун деб тушунтирди.

«Албатта, мен парламентни ҳурмат қиламан. Шу темир йўлга насия олиб қуриб қўйса бўларди. У ерда қандайдир саводсиз, узоқни кўролмаган одамлар ўтиришади. Ҳаммаси эмас, бироқ кўпчилиги» — деди у.

Бу вақтгача Россия президенти Владимир Путин билан бўлган учрашувида сиёсатда қолишини, бироқ нима билан шуғулланишини аниқламаганини билдирган.

Атамбаев премьер-министр ҳам, парламент спикери ҳам, президент ҳам бўлмаслигини бир неча марта айтган эди. У ижод ёки тадбиркорлик билан шуғулланишини айтган.

«Мен доим ижод ва тадбиркорлик билан шуғулланишни орзу қиламан. Келаси йили менда кўп вақт бўлади […] Келинглар, бир йил кутиб турайлик, кейин менда ўқишга вақт бўлади. Менга ўқиш жуда ёқади, бироқ ҳозир вақтим йўқ», — деган Атамбаев 2016-йил охирида.

Бундан ташқари сиёсатдан «максимал равишда узоқлашишга» ҳаракат қилаётганини билдирган.

«Мен ухлаб, китобларни ўқийман. Мен ҳар доим пианино чолишни ўрганишни истардим. Албатта, давлат мен учун доим қадрли бўлади. Мен имконим борича, янги одамлар — янги президент, янги премьер-министр — яхши ишлаши учун узоқлашишга ҳаракат қиламан» — деган Атамбаев.

Атамбаев президентлик хизматидан ҳукумат сиёсатчиси Сооронбай Жээнбековнинг инаугурацияси ўтгандан сўнг кетади. Маросим 24-ноябрга белгиланган.

Муаллиф: Анна Капушенко