Янги сайёра Ross 128 b деб аталди. У ердан 11 ёруғлиқ йили масофада жойлашган. Олимлар назарияси бўйича у ерда ҳаёт учун потенциал мавжуд.
Янги сайёра тўғрисида Европа жанубий обсерваториясининг олимлари (ESO) билдирди. Сайёрани Европанинг жанубий расадхонаси тадқиқотчилари Чилидаги экзосайёраларни қидириб топиш учун махсус ясалган HARPS спектрографи ёрдамида топишган.
Астрономларга кўра, Ross 128 b сайёрасининг иқлими мўътадил, сиртидаги ҳарорат минус 60 даражадан плюс 20 даражани ташкил қилади.
Олимлар янги сайёрада ҳаёт ва сувнинг бор, йўқлиги бўйича изланишлар олиб боришмоқда.
Ross 128 b юлдузи Ер томонга қараб харкатланмоқда ва олимларнинг эҳтимолий ҳисобига кўра « 79 000 йилдан сўнг» у бизнинг қуёш тизимизга яқинлашади.
Айни пайтда сайёралар орасида энг яқини Проксима Центавр b бўлиб ҳисобланади.
Проксима Центавр b — экзосайёраси ўз орбитаси бўйлаб Проксима Центавр қизил карлиги атрофида айланади.
Уни 2016 йилнинг 24 августида Мари Қироллиги Университетининг астрономлари аниқлашган. Мазкур сайёрада чақнашлар сабабли ҳаётнинг бўлиш эҳтимоли йўқ ҳисоби.
Муаллиф: Даниил Хашковский