Леонардо да Винчи картинаси 450 миллион долларга сотилди. Бу дунёдаги энг қиммат картина

648

Нью-Йоркдаги "Christie's" аукцион уйида Леонардо да Винчининг «Дунёни қутқарувчи» картинаси 450 миллион долларга сотилди. Картина россиялик миллиардер Дмитрий Риболев қўлида бўлган, харидорнинг исми эса ошкор қилинмади.

Нью-Йоркдаги “Christie’s” аукционида ихтирочи ва Уйғониш даври рассоми Леонардо да Винчининг картинаси сотилди. «Дунёни қутқарувчи» картинаси учун 450 миллион доллар тўланди.

Картинанинг янги соҳиби ким экани маълум қилинмади. У аукционда ўз вакили орқали аноним тарзда иштирок этган.

Картинанинг бошланғич рақами 100 миллион долларни такшил қилди. Савдо ярим соат давом этти.

Картинани россиялик миллиардер Дмитрий Риболев сотди. У санъат асарини 2013 йили 127,5 млн долларга харид қилган.

Reuters

«Дунёни қутқарувчи» узоқ вақт мобайнида йўқолган деб ҳисобланиб келинган токи 2004 йили  эски усталар Роберт Саймон ва арт-дилер гуруҳи мутахассислари томонидан сотувга чиқарилмагунча.

Асар узоқ вақт реставрация қилинган, шунингдек картинанинг ҳақиқий экани экспертизадан ҳам ўтказилди. Бу рассом Леонардо да Ваинчининг сақланиб қолган йигирмага яқин картиналаридан биридир.

Тадқиқотчиларнинг таҳминича, картина Англия қироли Карл Iга тегишли бўлган, 1900 йилдан бошлаб эса унга ўша вақтдаги Англиянинг энг бой одами Фредерик Кук эгалик қилган.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева