Тўқмоқ: Милиция болалар ҳақидаги сюжет учун «Бешинчи канал»нинг журналистларини қўлга олди

525

Озиб кетган икки бола ҳақида сюжет олгани борган «Бешинчи канал»нинг журналистларини Тўқмоқнинг юқумли касалликлар касалхонасига киритишмаган. Милиция журналистларни бош шифокорнинг ўринбосари Бактигүл Исаеванинг аризаси бўйича қўлга олишган.

«Бешинчи канал»нинг шеф-муҳаррири Дмитрий Ложников ўзининг фэйсбукда билдиришича, журналист Юлия Кулешова-Лестада билан тасвирчи Канат Рискуловни Тўқмоқнинг милицияси қўлга олган.

Унинг айтишича, журналистлар аозиб кетган икки-уч ойлик гўдак ҳақида а нима учун болалар бундай ҳолатга тушганини билиш учун Тўқмоқнинг юқумли касалликлар шифохонасига боришган.

«Уларни онасининг паспорти йўқ ва уларнинг ҳам туғилганлиги ҳақида гувоҳномалари йўқ. Нима учун ижтимоий хизматлар бу нарсани билишмаган? Телесюжет тайёрлаган гуруҳ касалхонага келиб, раҳбарият билан суҳбатлашишни кўзлашган», — деб ёзган Ложников.

Бироқ бош шифокорнинг ўринбосари Бактигул Исаева «бизга пиарнинг кераги йўқ» деган сўзлар билан журналистларни қувиб чиққан.

«Тасвирчи бинонинг сиртидан тасвирга олишга ҳаркат қилган, бироқ бош шифокорнинг ўринбосари уни туртиб, камера жиҳозини синдириб қўйган», — деди Ложников «24.kg» нашрига берган интервьюсида.

Шунингдек милиция навбатчилари келгандан кейин касалхона раҳбарлари адвокатларни чақирган.

Милицияда Исаева журналистларга қарши аризани қайтармоқчи бўлган, бироқ уни қайтаришга имкон бўлмаган, сабаби у рўйхатга олинган эди.

Чуй вилоятининг ИИБдан «Клооп» мухбирига билдиришича, милиционерлар муштлашув ҳақидаги хабарни олишгандан сўнг касалхонага боришган.

«Касалхона билан "Бешинчи канал"нинг ходимлари Тўқмоқ шаҳрининг РИИБга олиб борилган. Текширувлар бормоқда», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Ложниковнинг айтишича, «Бешинчи канал»нинг ходимлари журналистлар ишига тўсқинлик ва мулкни бузиш факти бўйича касалхонанинг шифокорларига қарши ариза ёзишган.

Соғлиқни сақлаш министрлигининг матбуот хизматидан «24.kg» нашрига билдиришича, журналистлар Тўқмоқнинг юқумли касалликлар шифохонасининг шифокорларига мухбирларнинг келиши бўйича билдирув жўнатиш учун муассасага олдиндан мурожаат қилиши керак эди.

Шунингдек муассасадагилар боланинг аҳволи бўйича маълумот беришди. Уларни 14-ноябрда ичак касаллиги билан касалхонага ётқизишган, шифокорлар уларнинг ҳолати қониқарли деб баҳолашмоқда. Бир неча кундан кейин шифокорлар болаларни чиқариш масаласини ҳал қилишади.

Муаллиф: Рустам Халимов