Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида қайтадан 500дан ортиқ юкли машина тўпланиб қолди

503

Қирғизистоннинг чегара хизмати билдиришича, қирғиз-қозоқ чегарасининг назорат-ўтказиш пунктларида 577 юкли автомобил тўпланиб қолган. Чегарадан ўтишдаги вазият қозоқ чегарачилари бўш ва транзит юк автомобилларининг тезлатилган тартибда ўтказа бошлагандан кейин яхшиланиб қолган эди.

Қирғизистоннинг чегара хизматидан «Клооп» мухбирига билдиришича, Чуй вилоятидаги «Ак-Тилек» бекатида 365 юк машинаси тўпланиб қолган.

Талас вилоятидаги «Чон-капка» назорат бекатида 212 юк машинаси турибди.

«Шунингдек, "Ак-Жол" ва "Чолдибар" назорат-ўтказиш бекатларида у қадар кўп бўлмаган одамлар билан енгил машиналарнинг тўпланиб қолгани кузатилмоқда», — деб билдирилди чегара хизматидан.

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият президент Алмазбек Атамбаевнинг Қозоғистон ҳукуматига қарата айтган танқидлари сабаб оғирлашиб кетган. Жумладан давлат раҳбари уларни ўлканинг «бойлигини ўғирлашда» айблаган.

Шундан кейин 10-октябрда қозоқ чегарачилари фуқароларни чегарадан ўтказиш тартибини кучайтирган  — ўтказиш бекатларида навбат кутишлар юзага келиб, авто тиқинлар пайдо бўла бошлаган.

Вазият икки ҳукуматнинг раҳбарлари фуқаролар ва бўш автомобилларни чегарадан енгиллатилган тартибда ўтказа бошлаш бўйича келишгандан кейин 18 октябрдан бошлаб енгиллашиб қолган эди.

Бироқ юкли машиналарни енгиллатилган тартибда ўтказиш бўйича масала бугунги кунгача хал этилмади.

Бундан ташқари, Атамбаев 15-ноябрда билдирганидек, Қозоғистон ҳукуматидан кечирим сўрамайди, чунки улар «безбетларча Қирғизистоннинг ички ишларига аралашмоқда».

Атамбаевнинг айтишича, қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият натижасида Қирғизистон ЯИМнинг 0,3 фоизини йўқотади, лекин ўлка «бу нарсани бошидан кечира олади».

Муаллиф: Айдай Эркебаева