Бишкек: Маршрут таксиси енгил автомобил билан тўқнашиб, 12 киши жабрланди

584

Гагарин ва Юдахин кўчаларининг кесилишида «Мерседес» русумидаги кичик автобус енгил машина билан тўқнашган. Бишкекнинг тез ёрдам кўрсатиш марказининг маълумотига кўра, 12 одам жабрланган.

Йўл ҳалокати тахминан соат 14:30да Гагарин билан Юдахин кўчаларининг кесилишида бўлган.

Патруль милициясининг маълумотига кўра, кичик автобуснинг ҳайдовчиси пиёдаларни ўтказиш учун машинасини тўхтатган машинанинг ортида тўхташга улгирмай қолган.

Маршрут таксининг ҳайдовчиси тўқнашувдан қочиб, олдида турган машинадан ёнлаб ўтишга ҳаракат қилган. Бироқ ёнидан ўтаётганда у йўлнинг қарши қисмига чиқиб, қарама-қарши келаётган машинага урилган.

Бишкекнинг тез ёрдам кўрсатиш марказидан билдиришича, йўл ҳалокати натижасида 12 одам жабрланиб, оғир жароҳатланган йўловчилар бўлмаган.

Муаллиф: Гулжан Эшбаева