Эронлик спортчилар зилзиладан жабрланганларга ёрдам бериш учун медалларини сотмоқдалар

612

12 ноябрда юз берган зилзила оқибатида Эронда 9000га яқин киши жабр кўрди. Эронлик спортчилар ёрдамга муҳтож бўлган ҳамюртларига ёрдам кўрсатиш мақсадида маблағ йиғиш учун олимпиада қўлга киритган олтин медалларини аукционга қўйишди.

Оғир атлетика бўйича Рио Олимпиадасининг чемпиони Киануш Рустамий олтин медалини аукционга қўйди ва олинган маблағни фожиа жабрдийдаларига йўлламоқчи.

Рустамий туғилган Кирманшоҳ вилояти зилзиладан энг кўп азият чеккан.

 

کیانوش رستمی مدال طلای المپیک خود را جهت کمک به زلزله زدگان غرب کشور به حراج می گذارد کیانوش رستمی قهرمان وزنه برداری المپیک و جهان جهت کمک به زلزله زدگان غرب کشور، مدال طلای بازیهای المپیک ریو 2016 خود را به حراج می گذارد. پهلوان کرمانشاهی کشورمان در متن پیام خود در این باره گفت: کرمانشانَگم، اي شار شيرين نفس کم ديرم، اَراي زار و شين همدياريم، ها ژِير آوار کم بتکن خاک، وَه‌ اي کُردَوار بار دیگر دل زمین لرزید تا دل میلیوها ایرانی در غم از دست دادن عزیزانشان بلرزد،دلیرمردان و شیر زنانی که همواره در دل تاریخ بعنوان پاره ای از تن ایران بزرگ در خط مقدم دفاع از کشورشان بودند و هستند و امروز این دریادلان اینگونه در ساحل مصیبت زده طوفان بلا،دست به آسمان ساییده اند و چشم انتظار یاری مردم عزیز خود هستند. اینجانب کیانوش رستمی فرزند کوچک این ملت بزرگ که هنوز در این چند روز خواب به چشمانم نیامده بر خود وظیفه دانستم قدمی هر چند کوچک برای هموطنان زلزله زده کشورم پرداخته و مدال طلای بازیهای المپیک 2016 ریو را که در واقع متعلق به همین مردم است به آنها باز گردانده و برای کمک به مردم زلزله زده غرب کشور به حراج بگذارم و عواید حاصل از آن را به زلزله زدگان غرب کشور اختصاص دهم. علاقه مندان که می خواهند در این امر خیر شرکت کنند می توانند پیشنهاد و درخواستهای خود را به شماره تلفن های زیر 26203390-26203418 و همراه 09192787890 و یا آدرس ایمیل olympic.iran@yahoo.com در میان بگذارند.

Публикация от Kianoush Rostami (@kianoush_rostami) Ноя 13 2017 в 11:31 PST

«Мен олтин медалимни ўз халқимга қайтармоқдаман, ахир у одамларга тегишли»–  деб, ёзган Рустамий инстаграмда.

Рустамийдан ўрнак олган  2016 йилги Паралимпиадада ўқ отиш бўйича олтин медални қўлга киритган Сараҳ Жаванмардий ва Афинадаги Олимпиада ўйинларининг кумуш медал соҳиби курашчи Мусуд Мустафо Жохар ҳам ўз омедаларини сотишга қарор қилди

Шунингдек  спортчилар бошпанасиз кўчада қолган одамларга кийим-кечак, адёллар ва бошқа зарур нарсалар йиғиш билан шуғулланмоқда.

Сурат Киёнуш Рустамийнинг инстаграм сахифасидан олинди

 

Эронлик машҳур футболчи Али Дайи ҳамюртларини зилзиладан жабрланганларга ёрдам қилишга тарғиб қилиб видеомурожаат эълон қилди. У ёрдамга муҳтож бўлганларга ёрдам беришни истаганлар учун банкда ҳисоб рақам очди.

12 ноябрда Эрон ва Ироқ чегарасида юз берган 7,2 магнитудали зилзила оқибатида охирги маълумотларга кўра 540 киши ҳалок бўлган, 8000га яқин киши турли жароҳатлар олган.

Бу зилзила 2017 йилдаги энг кучли зилзила деб аталди.

Муаллиф: Каминат Имирханова