Юрак шаклидаги гашишлар: Гиёҳвандфуруш 13 йилга ҳукм қилинди

534

Чуй вилоят суди гиёҳванд модда тайёрлаш ва сотиш айби билан қирғизистонликни 13 йилга оғир тартибдаги қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У 2016 йили февралда айримлари юрак шаклида бўлган 455 грамм гашиш билан қўлга олинган.

Судланувчи — Жалолобод вилоятида туғилган — муқаддам 2011 йили судланган.

Уни 2016 йилнинг 10 февралида қўлга олинган. Қўлга олиш вақтида унинг ёнидан 455 грамм вазндаги 41 пакетланган гашиш чиққан. Брикетларнинг айримлари юрак шаклида тайёрланган.

«Гашиш — гиёҳванд модданинг юмшоқ тури ва уни истаган шаклга киргизиш мумкин. Қўлга олинган шахс уларни эрмак учун юрак шаклиги солганини айтган. Лекин у аслида Валентин куни учун тайёрланган бўлган», — дея тушунтирган гиёҳвандликка қарши Давлат хизматининг ходими.

2017 йилнинг июлида Чуй вилояти Соқулуқ район суди уни «Ноқонуний гиёҳванд модда тайёрлаш ва сотиш»да айбдор деб топган.

Унинг адвокати район судининг ҳукмидан шикоят қилган, бироқ Чуй вилоят суди ҳукмни ўз кучида қолдирган.

Муаллиф: Рустам Халимов