«Ақлли шаҳар» лойиҳасини амалга ошириш бўйича Хитойнинг Huawei компанияси билан «фаол сўзлашувлар» олиб борилаётганини алоқа ва давлат технологиялари давлат қўмитаси билдирди. Бироқ қайси компания йўлларда камераларни ўрнатиши ҳақида сўнги қарорни қабул қилмаган.
Алоқа ва давлат технологиялари давлат қўмитасининг раҳбари Нурбек Абасканов «24.kg» нашрига берган маълумотига кўра, Huawei «Ақлли шаҳар» лойиҳасини амалга ошириши мумкин.
«"Ақлли шаҳар" лойиҳаси бўйича сўзлашувлар кўплаган компаниялар билан олиб борилмоқда. Бироқ улар Huawei билан фаол сўзлашувлар бормоқда. Ҳозирда биз шартнома шартларини муҳокама қиляпмиз. Агар шартлар бўйича келиша олсак, "Ақлли шаҳар"ни Huawei амалга оширади», — деди Абасканов.
Премьер-министр Сапар Исаковнинг билдируви бўйича Қирғизистон йўлларидаги хавфсизликни таъминлаш мақсадида ҳукуматнинг «Адолатли жамият» дастурига кирган «Ақлли шаҳар» лойиҳаси амалга оширилади.
Ҳукумат ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузишларирини рўйхатга олиш учун фото ва видео кузатув камераларини ўрнатади.
Ҳукуматнинг режасида камералар Бишкек билан Ўш йўлларида 30-ноябргача ўрнатилиши керак деб кўрсатилган.
Huawei — Хитойнинг телекоммуникациялар тармоғида йирик компанияларнинг бири. Компанияда шаҳарларни кузатишни амалга оширадиган «Ақилли шаҳар» деган ном билин тизим ишлаб чиқилган.
Бундан ташқари июнь ойининг бошида Сапар Исаков Huawei Technologies Bishkek компаниясининг директори Чжан Чжицзян билан учрашган эди.
Компания Қирғизистон ҳукуматига «Адолатли жамият» амалга оширишда ёрдам беришини таклиф қилган.
«Бугунги кунда Huawei "Ақлли ўлка", "Хавфсиз шаҳар" ва бошқа кўплаган давлат масштабидаги лойихаларни амалга оширган. Компаниянинг эгаси бўлган бу тажрибаларидан фойдаланиб, биз уларни Қирғизистонда амалга оширишга ёрдам берамиз », — деб билдирди у.
Йўллардаги хавфсизлик
Бир неча марта шов-шувли йўл ҳалокатларидан кейин йўллардаги хавфсизлик бўйича масалалар бир неча марта юқори даражага кўтарилган.
Энг шов-шувли йўл ҳодисаларидан бири бўлиб, 7-октябрда Талас вилоятида кетаётган вице-премьер-министр Темир Жумакадировнинг ўлими бўлган. Жумакадировнинг машинаси билан КаМАЗ тўқнашуви сабабли вице-премьер-министр ўзи унинг ҳайдовчиси ва ёрдамчиси ҳалок бўлган.
Йўллардаги хавфсизликни таъминлашни премьер-министр Сапар Исаков, парламент депутатлари, президент Алмазбек Атамбаев ҳам талаб қилган.
Бироқ ҳозирда ҳукумат амалга оширган ягона чора — бу мактаб ва болалар боғчаси яқинида "ётиқ полиция"ларни ўрнатиш бўлган.
Амалдорлар йўл ҳалокатлари сонини камайтиради деб айтишаётган кузатув камераларини маблағ йўқлиги сабабли ўрната олишмаяпти.
Муаллиф: Гулжан Эшбаева