Одноклассники»да жиҳод мафкурасини тарқатган қирғизистонлик қўлга олинди

615

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси қўлга олинган қирғизистонликни у чет ўлкада юрганда жалб қилинган деб ҳисоблайди. Кейинчалик қўлга олинган одам ижтимоий тармоқларда жиҳод ғояси бўлган аудио ва видеоматериалларни тарқата бошлаган.

Махсус хизмат Бишкекда 14-ноябрда Ўш вилояти Қорасув районининг шубҳали яшовчисини қўлга олган.

МХДҚнинг маълумотига кўра, у чет ўлкада юрган вақтда жиҳод ғоясини тарқатишга ташвиқот қилган.

«"Одноклассники" ижтимоий тармоғининг фаол фойдаланувчиси бўлиб, ўз саҳифасида жиҳод ғоясини жойлаштириш орқали террористик ташкилот раҳбарининг аудио ва видео мурожаатларини тарқатиш билан шуғулланган», — деб айтилган МХДҚнинг билдирувида.

Унга қарши «Миллатлар аро, ирқий ва диний низоларни қўзғатиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғашди. Қўлга олинган одам МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига қамоққа олинди.

Жиҳод — дин учун курашишни билдирган исломий тушунча, шунингдек айрим ҳолларда «муқаддас уруш» деб аталади. Бироқ сўнги вақтларада қурол ёрдами билан эътиқод учун курашган одамларга нисбатан «ҳарбий жиҳод» деган тушунчаси пайдо бўлган.

Муаллиф: Марат Абдикаликов