«Ата Мекен»ни юристларининг маошлари қамоққа олинди

616

Бишкекнинг Октябрь район суди «Ата Мекен» мухолифатчи партиясининг юристлари Таалайгүл Токтакунова ва Канатбек Азизнинг маошларини қамоққа олди. Суд юристлар президент Алмазбек Атамбаевга маънавий зарар қатори 10 млн сом бадал тўлаб беришмагани учун шундай қарор қабул қилган.

«Ата Мекен» юристи Таалайгүл Токтакунова «Клооп» мухбирига билдиришича, унинг маошини «муддатсиз» қамоққа олишган.

«Маошларни қамоққа олишди. Биз қарор бўйича арзланамиз. Қонун бўйича улар ойлигининг 100 фоизини қамоққа олишга ҳуқуқи йўқ, улар фақатгина 50 фоизини тўлатиб олишади. Биз қул эмасмиз, биз фақатгина унга ишлай олмаймиз», — деди Токтакунова.

Бишкек шаҳар суди 18-августда юристлар Таалайгүл Токтакунова ва Канатбек Азизни моддий зарар қатори Атамбаевга 10 млн сом ҳун тўлаб бериш мажбурияти қўйилган.

Бош прокуратура партиянинг юристлари Атамбаев билан унинг атрофидагиларни 2017-йилнинг январида Дача-СУ қишлоғида турк компаниясининг самолёти қулашига алоқаси бор деб билдиришгандан сўнг давлат раҳбарининг номидан уларга қарши ариза берган.

Самолёт қулаши натижасида экипажнинг тўрт аъзоси билан 39 киши ҳалок бўлган. Қирғизистон ҳукумати зарарни 186 млн сомга баҳолаган.

Юристлар «сохта» ва «сотилган» суд қарорларига қаршилик билдириш мақсадида қарор чиқарилган суд мажлисига боришмаган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева